Get Mystery Box with random crypto!

Чақалоқларда киндик чурраси қандай келиб чиқади? Максим Зоҳ | Yoshlar - kelajagimiz ️️️

Чақалоқларда киндик чурраси қандай келиб чиқади?

Максим Зоҳиджонов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси

Киндик чурраси–қорин олд девори мушаклари пайларининг ривожланиши ва ўзаро битишидаги бузилишлари туфайли битмай қолган киндик ҳалқасидан чарви ёки ичакнинг тери остига чиқишидир. Киндик ҳалқаси, яъни чурра дарвозаси турли ўлчамларда бўлади. Айрим болаларда у 1-2 смни, бошқаларда эса 3-4 см ташкил қилади. Одатда бу ҳосилани бола тинчланганида осонлик билан бармоқларимиз орқали қорин бўшлиғига тушириш имконияти мавжуд.

Туғуруқ пайтидаги травмалар, ич келиши ва сийдик чиқаришдаги қийинчиликлар, йўтал туфайли бола безовталигининг кучайиши ҳисобига чурра ўлчами катталашиб боради. Бу эса мавжуд клиник белгилар янада чуқурлашишига сабаб бўлиши мумкин.

Эслатма: Агар болада қисилган чурра белгилари яъни чурра қорин бўшлиғига тўғриланмаса, қусиш, метеоризм, қаттиқ йиғлаш кузатилса, зудлик болани шифокор кўригига олиб бориш зарур!

@yoshlar_kelajagimiz_buxoro