Get Mystery Box with random crypto!

​​Байрам муборак! Айтишларича, бугун 'Ватан ҳимоячилари к | 📘Ён дафтарча 📖

​​Байрам муборак!

Айтишларича, бугун "Ватан ҳимоячилари куни" экан. Хўш, Ватанни ким ҳимоя қилади? Кимдан ҳимоя қилади?
Инсон туғилиб улғайибдики, аввало ўзини, сўнг оиласини, ота-онасини, фарзандларини ҳимоя қилади. Нимадан? Барча ёмонликлардан: ҳаромдан, ёмон йўлдан, зулм қилишдан ва ҳоказо... Худди ана шу ерда у Ватанини ҳам ҳимоя қилган бўлади. Чунки, хонадондаги ҳар бир инсон шу Ватанни фарзанди, фуқаросида. Уларнинг ана шу Ватанга зиёни етмаслиги керакда. Шунинг ўзи Ватанни асраш бўлади. Демак, оиласини, фарзандларини тўғри тарбиялаган инсон Ватанини ички душманлардан ҳимоя қилган бўлади.
Чегараларда кун-у тун, иссиғу совуқда сергак турган аскар йигитлар, ўз вазифасини сидқидилдан бажараётган Мудофаа қўшинлари, Миллий гвардия ходимлари, Божхона назорати ходимлари, ИИВ ходимлари эса ташқи душманлардан қўриқлаб туради Ватанни.
Демак бу байрам виждон ва Иймон билан шу Ватан ривожи учун ҳисса қўшаётган ҳар бир инсонники! Байрам муборак, юрт қалқонлари!
__
@yondaftarcha