Get Mystery Box with random crypto!

СИЗ ЎЗИНГИЗГА ЁМОН ДЕБ ЎЙЛАГАН НАРСА ШОЯД СИЗ УЧУН ЯХШИ БЎЛСА. | ❤😘 Yolg;izim 😘❤

СИЗ ЎЗИНГИЗГА ЁМОН ДЕБ ЎЙЛАГАН НАРСА ШОЯД СИЗ УЧУН ЯХШИ БЎЛСА.

Улкан тажриба, ҳурмат ва мансабга эга доктор билан учрашдим. У менга ёшлигида бўлган воқеани ҳикоя қилиб берди:

«Мен университет талабаси эдим. Бир куни ўқишга бориш учун таксига ўтирдим. Таксининг барча ўриндиқлари банд эди. Мен ҳайдовчининг ёни: олд ўриндиқни эгалладим. Ўтиришим билан бир киши келиб эшикни очди. Бир оғиз сўз сўзламади. Кийимимдан ушлаб мени ташқарига тортиб, машинадан чиқариб юборди. Индамай ўрнимга ўтирди. Унинг ёнида дўсти ҳам бор эди. У менга:
- Укам, туш! - демади. Аллоҳга қасам, агар менга «Туш» деса тушардим. Хафа бўлмасдим. У мени чивинчалик ҳам кўрмади. Пашшани ҳайдагандек қувди.
Мен ўзимни хўрлангандек ҳис қилдим. Аламимдан ўла ёздим. Аллоҳга қасам, ўша дам ёнимда қуролим бўлса, жаҳл устида уни ўлдиришга тайёр эдим. 

Чидаб бўлмас хорлик бу. Тиббиёт университетининг талабаси таксига ўтирса - да, биттаси келиб «ҳа» йўқ, «бе» йўқ ирғитиб юборса - да, индамай ўрнига ўтириб олса?! Қандай бедодлик?! 
У ўтирибоқ ҳайдовчига:
- Юр! - деди. Ҳайдовчи ҳам ҳеч нима демай ҳайдаб кетди. Мен яна бошқа машинага ўтириш учун нақд икки соат кутдим. Келди, ўтирдим. Йўлда биз автоҳалокатга учраганларни кўрдик. Зудлик билан қутқариш мақсадида улар томон югурдик. Тасодифни кўрмайсизми, бу ўша мен тушириб юборилган мошина эди. Унинг барча йўловчилари: бешовлари ҳам вафот этишганди. 

Субҳаналлоҳ!!!

Аллоҳ ўликдан тирикни, тирикдан ўликни чиқаради. Бир сония ичида норози кайфиятдаги ҳаётим, Аллоҳ азза ва жаллга шукур айтиш кайфиятига ўзгариб кетди».

ХУЛОСА

Аллоҳга қасам, азизлар, ҳар бир инсон мусибат ва унга сабр қилиш билан синалган. Шунақа вақт келадики, инсон Аллоҳга бўлган севгиси сабаб машаққатга сабр қилиб шамдек эриб кетади. Аллоҳ унга енгиллик юборганида эса, ҳайратдан даҳшатга тушади. Шунинг учун ҳам ақоид олимлари «Аллоҳ - аз - Зарр; зарар берувчи» дейишдан қайтаришган.
Аксинча:
«Аз - Зорр ун-Нафиъ, яъни зарар берувчи нарсаларни яратиб, манфаат берувчи, дейиш керак. Чунки Аллоҳ зарарни тақдир қилган бўлса, илло яхшилик учундир.

Ал- Хофиз ур- Рофиъ, яъни Пасайтирувчи, Кўтарувчи дейиш керак. Агар Аллоҳ кимнидир пасайтирса, илло уни кўтариш учун пасайтиради. 

Ал- Маниъ ул- Муътий яъни Манъ қилувчи, Берувчи дейиш керак. Агар ниманидир манъ қилса, илло ундан хайрлисини бериш учун тўсади. Синадими, демак имтиҳондан ўтганга албатта мукофот беради. 
Бу Аллоҳнинг гўзал исмлари. Уни тўғри англаш учун бу икки - икки исмларни бирга эслаб қолинг!
Ақлимиз идрок этган ҳар бир нарса учун беҳисоб шукр!

Доктор Ротиб Набулусий
Умму Абдуллоҳ таржимаси