Get Mystery Box with random crypto!

Эркинжон Турдимов: - Халқимизда уйи борнинг ўйи йўқ, деган га | SAMARQANDLIK YOSHLAR

Эркинжон Турдимов:

- Халқимизда уйи борнинг ўйи йўқ, деган гап бор. Айни шу йўналишда, кейинги йилларда вилоятимизда аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида, ҳар йили юзлаб янги уйлар қурилмоқда.

Биргина 2022 йилда аҳолининг муҳтож қатламини арзон турар-жой билан таъминлаш дастурларига мувофиқ, 4 минг 420 хонадонли, 90 та кўп қаватли уй бунёд этилмоқда.

Ипотека дастурлари доирасида 14 та массивда, 3 минг 126 хонадонли уй-жойлар қурилиши жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Ана шу ишлар самарасида йил бошидан буён 208 нафар хотин-қиз ҳамда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ва меҳрибонлик уйларининг, 40 нафар тарбияланувчилари бепул ижтимоий уйлар билан таъминланди.

Telegram sahifamiz @yiasamyosh