Get Mystery Box with random crypto!

«Темир дафтар»га кирган оила фарзанди, шунингдек, «Ёшлар дафта | SAMARQAND TUMAN YOSHLARI

«Темир дафтар»га кирган оила фарзанди, шунингдек, «Ёшлар дафтарига» киритилган ёш бўлиб тўлов шартномаси (контракт) асосида ўқишга қабул қилиндингизу, лекин ўқиш учун имкониятингиз йўқми?

Унда дархол ўз яшаш маҳаллангиздаги маҳалла ёшлар етакчисига учрашинг ва ёшлар дафтари орқали имкониятдан фойдаланинг.

Қандай қилиб дейсизми?
Унда давом этамиз...

Мамлакатимиздаги профессионал ва олий таълим муассасаларида таълим олаётган, «Темир дафтар»га киритилган оилалар фарзандларининг, шунингдек, «Ёшлар дафтарига» киритилган ёшларнинг тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, аммо БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда ёрдам олишингиз мумкин.

Маълумот учун: бугунги кунда 1 БҲМ 300 минг сўмга тенг бу дегани ушбу имтиёз асосида 50 БҲМ 15 млн сўмгача моддий ёрдам олишингиз мумкин дегани...

АСОС: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 312-сон қарорига
1-ИЛОВА 3-боб, 8-банд, 7-хат боши

Батафсил маълумотларни маҳаллангиз ёшлар етакчисидан олишингиз мумкин
https://t.me/Agentlik_vakillari