2023-02-12 08:48:03
"Youtube"да Ўзбекистондан Туркия юборилган ёрдамларнинг бир қисмидаги қутилар ичида ҳеч нима йўқлиги ҳақида видео лавҳа эълон қилиниб, роса гапиришибди. Яна кимдир ёзги кийимлар-ку деб эътироз қилибди.
Унутмаслик керак, бу ёрдамлар халқдан. Борини, атаганини беришяпти. Ҳатто, эски гилам кўрдим. Нарсаларни қабул қилувчи шахснинг айтишича, оддий кийинган одам олиб борган. Кўрдингизми, ўзининг шароити яхши бўлмасада, инсонийликни йўқотмаган. Биз эса, шуни ҳам танқид қиляпмиз.
Лекини ҳам бор. Мисол учун, ўтган йили февралда Туркиядан қайтгач, Тошкентдаги аэропортдан юкларимни қўлимга олгач, бирдан чамадон ичидаги пулларимни излаганман. Афсус, тополмаганман. Бизни шарманда қилувчи ҳолат, айнан шу нуқтада бўлиши мумкин. Шуларни топиб, кетигача тилла тиқиш керак, уларники фақат тилладан қониқиши мумкин. Бошқаси ожиз.
Қисқаси, ёрдам халқдан. Истаганини беради. Беряпти ҳам. Элтиш эса давлатдан.
1.2K views05:48