Get Mystery Box with random crypto!

Сиз уйланган аёл, отасининг уйида оч эмасди-ки, унинг қорнини | Яхшиликни Улашамиз

Сиз уйланган аёл, отасининг уйида оч эмасди-ки, унинг қорнини тўйдирсангиз.
Ота уйида кийимсиз эмасди-ки, кийинтирсангиз.
Билакс, баъзилари ота уйида янада яхшироқ яшаган.
Эҳтимол, отасининг уйи сизнинг уйингиздан каттароқ, шинамроқдир.
У ўзини у ерда қадрлироқ, қийматлироқ ҳис қилгандир.
Энди эса, сиз билан янги бир оила қуриш учун, ҳаммасини ташлаб, ёнингизга келди..
Сиздан келадиган марҳаматга, севгига, ҳурматга, садоқатга эҳтиёжи бор.
Агар аёл бутун буларни эрининг уйида йўқотса, бу уй унга зиндон бўлади.