Get Mystery Box with random crypto!

УЧ ТОИФА ОНАЛАР БОР. #Биринчи_тоифа Боласига бир ҳадия олса, | Яхши Аёллар 😇

УЧ ТОИФА ОНАЛАР БОР.

#Биринчи_тоифа

Боласига бир ҳадия олса, болам сенга бу ҳадяни ким олди? деб сўрайди. Ўзини биринчи навбатга қўяди, фарзандини ўзига йўналтиради, ўзига боғлайди.

#Иккинчи_тоифа

Боласига ҳадя олганида, болагинам буни мен олдим, аммо отанг соғ бўлсин, у ишлаб сенга пул топиб сенга олишимга сабабчи бўлди дейди. Ва боласини  ўзига ҳам отасига ҳам боғлайди.

#Учинчи_тоифа

Боласига ҳадя олганида, болам буни мен олган бўлсамда, отанг пулини топган бўлсада, аслида сенга олишлигимни Аллоҳ хоҳлади ва насиб қилди. Аллоҳга хамд айтгин ва шукр саждаси қилгин деб боласини Аллоҳга, динига, ибодатга шавқини оширади.

1. Биринчи тоифа фақатгина онадир. 
2. Иккинчи тоифа вафоли онадир.
3. Учинчи тоифа эса ҳам вафоли она, ҳам ўқитувчи, ҳам дин ўргатувчи муслимадир...

@YaxshiAyollar