Get Mystery Box with random crypto!

#Муносабат Ижтимоий тармоқларда тарқалган ушбу видеодаги ҳол | Yaxshi Yomon | Расмий канал

#Муносабат
Ижтимоий тармоқларда тарқалган ушбу видеодаги ҳолат жорий йил 15 май куни Самарқанд шаҳрида содир бўлган. 

Самарқанд вилояти Оқдарё туманида яшовчи А.Т. Самарқанд шаҳрида икки нафар шахслар билан танишиб, улардан иш топиб беришда ёрдам сўраган.

Ушбу фуқаролардан бири ўзи ишлаётган реклама агентлигида ишчи ўрни борлигини айтганида, А.Т. ушбу ишга рози бўлиб, улардан биридан йўл кирага пул олиб, уйига кетиб, эрталаб айтилган жойга ишга келмаган.

Натижада уларнинг ўртасида ўзаро келишмовчилик юзага келган.

Икки нафар фуқаролар А.Т. билан учрашиб, уни ҳақорат қилиб, буни тасвирга олишган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Ж.Сагдуллаев, Самарқанд вилояти ИИБ матбуот котиби.

Канал @YaxshiYomon