2023-02-02 19:58:05
Мактабнинг ички тартиб қоидаларига кўра ота-оналар қуйидаги талабларга риоя қилишлари керакХалқ таълими вазирининг 2022 йил 28 июлдаги 246-сон буйруғига кўра ота-оналарга қуйидаги талаблар белгиланган.
— таълим муассасаси ички тартиб қоидалари билан танишиш;
— ўқитувчи шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиши, дарс жараёнларида аралашмасликлари, педагогларни ҳақорат қилмасликлари;
— фарзандини дарс жараёнида таълим муассасасининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этишини назорат қилиш;
— фарзандини дарсларга тўлиқ қатнашишини (давомат) ҳамда фанлар бўйича иш дафтарлари ва таълим олиши учун зарур бўлган бошқа барча жиҳозлар билан таъминлаш;
— фарзандини муассасага дарслик, ўқув қуроллари билан келишини таъминлаш;
— фарзандининг таълим олишига тўсқинлик қилмаслик, унинг таълим муассасасига ўз вақтида келиши, дарсдан кейин фарзандини бўш вақтини мазмунли ташкил этиш;
— синф раҳбари ва фан ўқитувчилари билан фарзандининг хулқи ва давомати юзасидан алоқада бўлиш;
— фарзанди дарсларга келмай қолиши мумкин бўлган пайтларда таълим муассасасига (синф раҳбарига) унинг сабабларини билдирган ҳолда маълум қилади;
— таълим муассасасининг таклифига асосан муассасада ўтказиладиган ота-оналар йиғилиши, суҳбат ва турли маънавий-маърифий тадбирларда иштирок этиш.
Ўқитувчи каналига обуна бўлинг https://t.me/+KzysPSHcaRVlMGQy
67 viewsGulchexra Djurakulovna, 16:58