Теlegram асосчиси Павел Дуровдан муҳим янгилик. Эндиликда битта ҳештег билан мессенжерда жойлашган барча очиқ каналлардаги постларни топиш мумкин бўлади. “Шу ойнинг охирларига бориб, ҳештег босилганида у белгиланган барча очиқ телеграм-каналлардаги постлар кўринадиган бўлади”, — деб ёзди Дуров. Маълумот учун, шу пайтгача ҳештег ёрдамида фақат битта канал ичида қидирув амалга ошириларди. Бундан олдин Telegramʼга шахсий хабарлар юбориши мумкин бўлганлар доирасини бутунлай чеклаш имконияти қўшган эди. @YANGIYOLLIKLARUZ 7.0K views13:00