Get Mystery Box with random crypto!

Сирдарё вилоятидаги Логистика маркази ходимлари хорижий компан | IT Сenter - Yangiyer shahar

Сирдарё вилоятидаги Логистика маркази ходимлари хорижий компанияларда амалиёт ўтадилар

Ёшларни бандлигини таъминлаш ва уларни юқори маошли касб эгаси қилиш мақсадида IT Park Сирдарё вилояти филиали бошчилигида Логистика марказига ишга қабул қилинган ёшларни 16-19- март кунлари Тошкент шахридаги "Revochain Technology" МЧЖ ва "STL Truckers" МЧЖ компанияларида малакали мутахассис томонидан BPO хизматларини кўрсатиш бўйича амалий тренинг бўлиб ўтди.

Бунда ёшларимиз чет давлатларига чиқмасдан, балки, ўз худудида яшаган холда IT экспорт хизматларини ва хорижий компаниялар билан биргаликда фаолият юритган холда ишлаш тизими ўргатилди. Логистика марказида янгидан иш бошлаган ёшларимиз логистика сохасида чуқур билим ва малакага эга.

Амалиёт ўтаган ёшларимиз эндиликда вилоятимизнинг IT экспорт хизматларини оширишни ўзларига мақсад қилиб олишди

Telegram: https://t.me/yangiyeritcenter