Get Mystery Box with random crypto!

ФВВ «Дружба»даги янги қурилаётган бинода ёнғин чиққани бўйича | YANGIQO'RG'ON 24

ФВВ «Дружба»даги янги қурилаётган бинода ёнғин чиққани бўйича расмий маълумот

Бугун, 26 апрель куни соат 13:58 да Шайхонтохур туманидаги янги қурилаётган 25 қаватли бинонинг 1-қаватида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра 4 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 2 та махсус техника соат 14:00 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:10 да батамом ўчирилган.

Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
(YANGIQORGON 24 )
➥ https://telegram.me/Yangiqorgon_24