Get Mystery Box with random crypto!

Абитуриентлар диққатига! Бугундан онлайн рўйхатдан ўтиш бошлан | YANGI QIZILTEPA

Абитуриентлар диққатига! Бугундан онлайн рўйхатдан ўтиш бошланди

My.gov.uz портали орқали абитуриентларни (2022/2023-ўқув йили учун) олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига шахсий ташрифсиз, қоғоз ҳужжатлар ва ҳеч қандай навбатларсиз онлайн рўйхатга олиш бошланди.

Тест синовларида иштирок этиш учун абитуриентлардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи (165000 сўм) миқдорида тўлов ундирилади.

Рўйхатга олиш 20 июлга қадар (20 июл куни ҳам) давом этишини ҳисобга олиб, абитуриентлар охирги кунгача ўз маълумотларини ўзгартириши, чет тилидан миллий ёки халқаро сертификат олганлар улар ҳақидаги маълумотларини келтириши мумкин бўлади.

Эслатма! Таълим йўналишини янги ўқув йили учун қабул параметрларининг таълим тиллари бўйича тақсимоти тасдиқланганидан сўнггина танлаш мумкин бўлади.
https://t.me/yangiqiziltepaa