Get Mystery Box with random crypto!

КЎМИРДАН ГАЗ ОЛИНМОҚДА Туман ҳокими У. Файзиев тегишли масъул | YANGI QIZILTEPA

КЎМИРДАН ГАЗ ОЛИНМОҚДА

Туман ҳокими У. Файзиев тегишли масъуллар билан тумандаги 5-сонли ЖИЭК ва "Истиқлол юлдузи омад" МЧЖ томонидан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида ушбу манзилда бўлишди.

Ишлаб чиқариш салоҳияти билан танишиш жараёнида корхонанинг муаммо ва таклифлари ҳам тингланиб, уларнинг режалари билан ҳамда ходимларга яратилган шароитлар билан танишилди.

Шу билан бирга ушбу ташкилотга ташрифнинг асосий мақсадларидан бири — кўмирдан газ ишлаб чиқариш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан ҳам танишилди.

Корхона яқинда бу тажрибани синовдан ўтказишни бошлаган ва тез орада ҳажмларни кўпайтиришни режалаштирмоқда.