Get Mystery Box with random crypto!

“UzAutoMotors” суднинг ёпиқ тарзда ўтказилишини сўради 9 октя | Yangiliklar bugun 🌍

“UzAutoMotors” суднинг ёпиқ тарзда ўтказилишини сўради

9 октябрь куни, Тошкент шаҳар маъмурий судида “UzAutoMotors”нинг Монополияга қарши курашиш қўмитаси махсус комиссияси қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги шикоят аризасини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни давом этди.

Судда дастлабки сўз аризачи вакилига берилиб, “UzAutoMotors” АЖ вакили ўз важида махсус комиссия томонидан текширув жараёнида аниқланган камчиликларни инкор этувчи ҳужжатлар тақдим этган.

Шунингдек, аризачи вакили томонидан судга илтимоснома киритилиб, жамиятда ўтказилган текширишга асос бўлган ҳужжатларни тақдим этиш сўралган. Суд илтимосномани қаноатлантириш тўғрисида ажрим қилган. Ўз ўрнида, қўмита вакилларининг ҳам аризачи талабларига нисбатан келтирилган важлари тингланган.

Барча тарафлар тинглангач, “UzAutoMotors” томонидан суд мажлисининг муҳокама қисмини ёпиқ тарзда ўтказиш сўралган. Буни муҳокама қилиш ва қўшимча далилларни ўрганиш учун ишни кўриш 16 октябрь куни соат 10:00 га қолдирилган.

@Yangiliklar_Bugun