Get Mystery Box with random crypto!

#Тезкор Ўзбекистонда карантинда умумий овқатланиш объектлар | Yangiliklar 24 | Расмий Канал

#Тезкор

Ўзбекистонда карантинда умумий овқатланиш объектлари фаолияти бўйича янги тартиб белгиланди

2021 йил 10 августдан эътиборан умумий овқатланиш объектлари – ресторан, кафе, ошхона ва чойхоналарнинг ишчи ва ходимлари (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ходимлари бундан мустасно) коронавирусга қарши вакцинанинг (туридан қатъи назар) камида 2 та дозаси билан эмланганлиги тўғрисидаги сертификати бўлган тақдирда, уларга нисбатан соат 8:00 дан 20:00 гача ҳамда фақат очиқ ҳавода фаолият кўрсатиши билан боғлиқ карантин чекловлари татбиқ этилмаслиги белгиланди.

Бунда умумий овқатланиш объектларига коронавирусга қарши вакцина билан эмланганлиги тўғрисидаги QR-коди ёки сертификати мавжуд бўлган ташриф буюрувчиларни киритиш тавсия этилади (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ходимлари бундан мустасно).