Get Mystery Box with random crypto!

Тошкентда тиббий ниқоб тақмагани учун тўхтатилган қиз жиноятчи | Yangiliklar 24 | Расмий Канал

Тошкентда тиббий ниқоб тақмагани учун тўхтатилган қиз жиноятчи бўлиб чиқди

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати хабарига кўра, 18 май куни соат 16.40 да Бектемир туманида “Қўйлиқ” деҳқон бозори яқинида олиб борилган санитария-эпидемиология талабларига риоя қилинишини назорат қилишга қаратилган тадбир давомида ИИББ ходимлари томонидан тиббий ниқоб тақмаган қиз тўхтатилган.

Текширувда унинг шахси аниқланди ва у ўтган йилнинг 27 декабридан бери Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) билан қидирувда бўлган 19 ёшли Азиза М. эканлиги маълум бўлди. Фуқаро Бектемир тумани ИИО ФМБга етказилган.