Get Mystery Box with random crypto!

Қадр кечаси — фазилати, белгилари ва унда ўқиладиган дуо Рама | Yangiliklar 24 | Расмий Канал

Қадр кечаси — фазилати, белгилари ва унда ўқиладиган дуо

Рамазон ойида муборак бир кеча борки, Аллоҳ таоло ўз каломида унинг минг ойдан ҳам афзал экани ҳақида марҳамат қилган. Яъни, ким ўша кечани ибодат билан ўтказса, бошқа пайтда минг ой ибодат қилгандан кўп савобга эришади. Бу – Қадр кечасидир.

Ойша онамиз (розияллоҳу анҳо) ривоят қилади:

«Ё Расулуллоҳ, агар Қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам, нима деб дуо қилай?» деб сўрадилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сен: «Аллоҳумма иннака ъафуввун, туҳиббул ъафва фаъфу ъанний», деб айтгин»,– дедилар». (Термизий, Ибн Можа ривояти)

Таржимаси: «Ё Аллоҳ, албатта, Сен кечиргувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Мени (гуноҳларимни) кечиргин».

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг ва яқинларингизга ҳам улашинг