Get Mystery Box with random crypto!

Юртимизда 1 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди 5 май к | Yangiliklar 24 | Расмий Канал

Юртимизда 1 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

5 май куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб жами 45616 доза COVID-19 га қарши вакцина қўлланилди.

Улардан:
биринчи босқич эмланганлар 34089 нафарни,
иккинчи босқичда эмланганлар 11527 нафарни ташкил қилди.

Шу тариқа айни кунгача мамлакатимизда 1 миллион 9510 доза вакцинадан фойдаланилиб, уларнинг 32533 дозаси иккинчи босқичда қўлланилди.

5 май кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Андижон вилояти (8588 доза),
Тошкент шаҳри (7200 доза) банд қилди.


Эътиборли жиҳати шуки, коронавирусга қарши жами эмлашлар сони:
Фарғона вилоятида 128838 доза,
Андижон вилоятида 118 093 доза,
Наманган вилоятида 108 560 дозани
ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

https://t.me/joinchat/RSlLpkdU_9eeC9cr