Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси раиси Алишер | Yangiliklar 24 | Расмий Канал

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси раиси Алишер Қодиров куни кеча Тошкент Истиқлол саройи олдида ташкил этилган беғараз концерт дастурида йўл қўйилган ғаразли провакация юзасидан ўз муносабатини билдирди.

Партия раисининг айтишича, улар ташкил этилган концерт дастурида йўл қўйилган ғаразли провакацияни кескин қоралайди.

“Биз санъатга қарши эмасмиз, санъатнинг сиёсатга қурол қилинишига қаршимиз”, - дейди партия раҳбари ўз телеграм саҳифасида.

“Тараққийпарвар ўзбек зиёлилари ва оқкўнгил аждодларимизнинг қонига бўялган босқинчи совет давлати байроғини мамлакатимиз пойтахтининг қоқ марказида баланд кўтарилишини ўзбек халқига нисбатан ҳақорат деб хисоблаймиз”, - дея қўшимча қилди Алишер Қодиров.