Get Mystery Box with random crypto!

#байрамга_туҳфа Янгибозорда байрам муносабати билан янги, бар | Yangibozor.uz | Rasmiy|

#байрамга_туҳфа

Янгибозорда байрам муносабати билан янги, барча замонавий талаб ва техник андозаларга тўлиқ жавоб бера оладиган хусусий шифо маскани ишга тушди.

Мамлакатимизда тиббиётда хусусий сектор фаолиятига қўшимча қулайликлар яратиш ва соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Фаолият бошлаган мазкур тиббиёт маскани ҳам ана шу имкониятлардан самарали фойдалана олди десак муболаға бўлмайди.

Шифохона умумий 60 ётоқ ўринга эга бўлиб, терапия, педиатрия, кардиология, неврология, УЗИ, ЭКГ, лаборатория, физиотерапия, консерватив йўналишларда даволашга мўлжалланган. Бугун тиббиёт масканининг очилиш тадбири ўтказилди.

Унда туман ҳокими Ў.Қурбанов, сектор раҳбарлари, фаоллар, нуронийлар иштирок қилди.

@yangibozor_hokimligi