Get Mystery Box with random crypto!

Мактабнинг ички тартиб қоидаларига кўра ота-оналар қуйидаги та | YANGI TESTLAR BAZASI

Мактабнинг ички тартиб қоидаларига кўра ота-оналар қуйидаги талабларга риоя қилишлари керак

Халқ таълими вазирининг 2022 йил 28 июлдаги 246-сон буйруғига кўра ота-оналарга қуйидаги талаблар белгиланган.  

— таълим муассасаси ички тартиб қоидалари билан танишиш;

— ўқитувчи шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиши, дарс жараёнларида аралашмасликлари, педагогларни ҳақорат қилмасликлари;

— фарзандини дарс жараёнида таълим муассасасининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этишини назорат қилиш;

— фарзандини дарсларга тўлиқ қатнашишини (давомат) ҳамда фанлар бўйича иш дафтарлари ва таълим олиши учун зарур бўлган бошқа барча жиҳозлар билан таъминлаш;

— фарзандини муассасага дарслик, ўқув қуроллари билан келишини таъминлаш;

— фарзандининг таълим олишига тўсқинлик қилмаслик, унинг таълим муассасасига ўз вақтида келиши, дарсдан кейин фарзандини бўш вақтини мазмунли ташкил этиш;

— синф раҳбари ва фан ўқитувчилари билан фарзандининг хулқи ва давомати юзасидан алоқада бўлиш;

— фарзанди дарсларга келмай қолиши мумкин бўлган пайтларда таълим муассасасига (синф раҳбарига) унинг сабабларини билдирган ҳолда маълум қилади;

— таълим муассасасининг таклифига асосан муассасада ўтказиладиган ота-оналар йиғилиши, суҳбат ва турли маънавий-маърифий тадбирларда иштирок этиш.