Get Mystery Box with random crypto!

,,УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ,, Мамлакатимизда Президентимиз раҳбарлиги | Yakkabog'News

,,УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ,,

Мамлакатимизда Президентимиз раҳбарлигида тинчликни мустаҳкамлаш, халқимиз фаровонлигини таъминлаш, кексаларни эъзозлаш, эртамиз эгаларини баркамол этиб вояга етказишга давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бинобарин, буюк аждодларга муносиб авлод бўлиш, юртимиз тараққиётига дахлдорлик ҳисси билан яшаш ҳар биримизнинг, айниқса, ёшларнинг муқаддас бурчидир.
Бугунги кунда, Яккабоғ туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими ташаббуси билан ,, Бунёдкор,, ва ,,Нурафшон,, маҳалла фуқаролар йиғинларида кўп йиллар мобайнида турли соҳаларда хизмат қилган, фахрийлар билан ёшларнинг “Уч авлод учрашуви” ташкил этилди.
     Тадбирдан сўнг фан олимпиадалари, спорт мусобақаларида юқори натижаларга эришган ёшларни тақдирлаш маросими ўтказилди.

Яккабоғликларга қўшилинг
https://t.me/Yakkabognewsuz