Get Mystery Box with random crypto!

Яккабоғ ҳокими Абдуллаев Лутфиддин Жўраевичнинг “Тиббиёт ходим | YAKKABOGʼ24

Яккабоғ ҳокими Абдуллаев Лутфиддин Жўраевичнинг “Тиббиёт ходимлари куни” муносабати билан байрам табриги.

Азалдан ўзининг билими, истеъдод ва маҳорати, кўз нури ва бутун борлиғини инсонлар саломатлигини сақлашдек заҳматли ва эзгу ишга бағишлаган Сиздек саҳоватли касб  эгаларини "Тиббиёт ходимлари куни" – касб байрамингиз муносабати билан чин дилдан, самимий муборакбод этаман!

Қадрли шифокорлар, ҳурматли тиббиёт ходимлари!

Касбингизда шараф ва масъулият бирдек эканлиги боис жамият ҳаётидаги беқиёс ўрнинигизни эътироф этган ҳолда, Сиз азизларни "Тиббиёт ходимлари куни" байрами билан яна бир бор муборакбод этиб, меҳнат жамоаларингиз ва хонадонларингизга тинчлик-тотувлик, дастурхонларингизга қут-барака, эл саломатлиги йўлидаги машаққатли фаолиятингизда куч ва шижоат тилайман!

Қўлингиз дард кўрмасин, доимо соғ-омон бўлинг, азиз шифокорлар!

Эътиборингиз учун раҳмат!


#ТАРҚАТИНГ
ЯККАБОҒЛИКЛАРГА АЪЗО БЎЛИНГ!
https://t.me/+k2YrGZAn7fQyNTgy