Get Mystery Box with random crypto!

ЁЛҒОН ЭНГ ЁМОН ХУЛҚДИР Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинад | YAKKA-TUT jome' masjidi.

ЁЛҒОН ЭНГ ЁМОН ХУЛҚДИР

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учун ёлғондан кўра ёмонроқ хулқ йўқ эди. Агар бирор кишининг сал бўлса ҳам ёлғончи эканини билиб қолсалар, ўша одам тавба қилмагунича қалбларидан чиқмас эди".
Аҳмад ва Баззор ривоят қилишган.
Бу ҳадиси шарифда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёлғончига бўлган муносабатлари ҳақида сўз кетмоқда. У зот алайҳиссаломнинг наздларида ёлғондан кўра ёмонроқ хулқ йўқ экан. У зот алайҳиссалом арзимаган ёлғон сўз айтган одамдан ҳам ўша одам тавба қилмагунича рози бўлмай юрар эканлар. Демак, Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматиман, У зотнинг шафоатларидан умидворман, деган мўмин банда арзимаган нарсада ҳам ёлғон гапирмаслиги, билиб-билмай ёлғончилик қилиб қўйган киши дарҳол тавбага шошилиши керак.
Жамиятнинг ҳар бир аъзоси ёлғончиларга нисбатан муросасиз кураш олиб боришда ўз хиссасини қўшишга ҳаракат қилиши лозим.

"Ёлғон" китобидан.

•┈•┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈•

Каналга уланиш учун

Https://t.me/yakka_tut_jomemasjidi