Get Mystery Box with random crypto!

'ТАВҲИД РИСОЛАСИ' الفصل السابع: إنّما يسمّى فى اسماء الله تعا | Yaasin_uz

"ТАВҲИД РИСОЛАСИ"

الفصل السابع: إنّما يسمّى فى اسماء الله تعالى و فى صفاته على ما جاء فى الكتاب و السنّة و قول المسلمين. و اختلفوا فى انّه صبور ام لا فالكفّ عنه أسلم. و اختلفوا فى اضافة الاستحياء الى الله، فالكفّ عنه أسلم. و لا يأثم قائله لما جاء فيه من الآثار و ظهر بين المسلمين. فقد اجاز قوم فى الدعاء يا ضارّ يا نافع، و لم يجيزوا يا ضارّ على إنفرادٍ. و يقال يا نور على معنى أنّه مُنَوِّر، او على أنّه هادٍ و هو خالق النور و الظلمات، او أنّه برئ عن العيوب
.

ЕТТИНЧИ ФАСЛ. Аллоҳ таолонинг исмлари ва сифатларида Китоб (Қуръон), Суннат (ҳадис) ва мусулмонларнинг сўзларида келган номлар билан исмлаб бўлади. Уламолар Аллоҳни Сабур – сабр соҳиби дейиш борасида ҳар хил фикр билдирганлар, ундан тилни тийиш саломатлироқдир. Аллоҳга ҳаё қилишни боғлаш борасида ҳам олимлар ихтилоф қилганлар. Ундан тилни тийиш саломатлироқдир. Бироқ, уни айтувчи гуноҳкор бўлмайди. Чунки, у ҳақида хабарларда келган ва бу мусулмонлар орасида ошкора айтиб юрилади. Бир гуруҳ уламоларда дуода “Ё Зорру, ё Нофеъ!” (“Эй, Зарар етказувчи ва эй фойда етказувчи!”, дейишга ижозат берганлар, бироқ, фақат “Ё Зорру!” (“Эй, Зарар етказувчи!”) дейишга ижозат бермаганлар. “Нурлантирувчи” ёки “Ҳидоят қилувчи” маъноси билан “Ё Нур!” дейилади. Зотан, у нурни ва зулматларни яратувчидир. Ёки У зот барча айблардан холидир.


(Аллоҳ таолонинг тўқсон тўққиз гўзал исмларидан бошқа ҳам исмлари Қуръонда, ҳадиси шарифларда зикр қилинган бўлса, улар билан аташ жоиз. Шунингдек, мусулмонлар аввалдан ижмоъ қилиб атаб келаётган исмлар билан ҳам номлаш мумкин. Саъдуддин ат-Тафтазоний раҳимаҳуллоҳ Аллоҳни Тангри ёки Худо деб аташ мумкинлигини қайд қилганлар. Бироқ, Аллоҳни нуқсон ёки камчиликни ифодалайдиган номлар билан аталмайди. Масалан, Аллоҳни шифо берувчи “Шофий” номи билан аталади, лекин “Табиб” дейилмайди. Чунки, табиб айрим касалликларни даволай олмаслиги мумкин. Аллоҳ таоло чўчқа ва итларни ҳам яратган, бироқ, “Чўчқа ва итларни яратувчи зот” деб номланмайди.).