Get Mystery Box with random crypto!

ШОИР СЕВГИСИ Танимайман дейсиз, Билмайман дейсиз. Ёрижон, но | Suyunov she'rlari

ШОИР СЕВГИСИ

Танимайман дейсиз,
Билмайман дейсиз.
Ёрижон, нозми бу,
Шўхликларингиз?..
Мени танир ҳатто,
Киприкларингиз,
Сиз эса шоирни
Севмайман дейсиз.

Кўриб-кўрмасликка
Олмоқлар осон.
Сизку кўрсангиз ҳам
Олмайсизу тан,
Мени таниб, ҳатто
Ҳар кун кўчамдан,
Сочингиз қўл силкиб
Ўтар ёрижон.

Биламан тахминан
Шундай ўйлайсиз:
Шоирлар - девона,
Тузалмайдилар.
Шоирнинг севгиси
Ўткинчи дейсиз,
Шоирлар одамдек
Севолмайдилар.

Ёна-ёна бир кун
Кўйингизда мен,
Адо бўладирғон
Қулга ўхшайман.
Энг гўзал шеъримни
Тўйингизда мен,
Пойингизга гулхан
Қилиб тўшайман.

Қўрқманг.
Янграр қўшиқ.
Тугамас ўйин.
Кўрганлар сиздан кўз
Узолмайдилар.
Шоирлар бузолмас
Бировнинг тўйин,
Бировнинг уйини
Бузолмайдилар...

Муҳаммад Юсуф
https://t.me/Adabiyot_olami