Get Mystery Box with random crypto!

«Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида»ги қону | Xushnudbek.uz

«Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида»ги қонундан парча

7-модда.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси кўпчилик ҳузурида ижро этилганда, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, ҳозир бўлган кишилар мадҳияни тик туриб ва ўнг қўл кафтини кўкракнинг чап томонига қўйиб, ҳарбий ёки давлатнинг бошқа хизматидаги махсус кийимдаги шахслар эса қўлини бош кийимига қўйиб тинглайди.

Изоҳ: юқоридаги қонун талабидан келиб чиқилса, оддий фуқаролардан фарқли ўлароқ прокуратура, ички ишлар, мудофаа, божхона органлари ходимлари ҳарбий ёки махсус кийимда бўлган пайтларида қўлини бош кийимига қўйиб (честь бериб) давлат мадҳиясни тинглаши керак.

Ҳокимларда эса махсус кийим йўқ, шу сабабли улар мадҳияни қўлини кўксига қўйиб тинглайди.


@xushnudbek