Get Mystery Box with random crypto!

#hadis #ramazon Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Па | Xushnudbek.uz

#hadis #ramazon

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир жаноза олдидан ўтдилар, шунда уни (маййитни) яхшилик билан зикр қилинди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Вожиб бўлди, вожиб бўлди, вожиб бўлди», дедилар. Яна бир жаноза ёнидан ўтганларида уни ёмонлик билан зикр қилинди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Вожиб бўлди, вожиб бўлди, вожиб бўлди», дедилар.

Шундан сўнг Умар розияллоҳу анҳу: «Ота-онам сизга фидо бўлсин, ё Расулуллоҳ, бир жаноза олдидан ўтилганда унга мақтов айтилди, шунда сиз: «Вожиб бўлди, вожиб бўлди, вожиб бўлди», дедингиз. Бошқа бир жаноза олдидан ўтилганда уни ёмонлик билан зикр қилинди, шунда сиз яна: «Вожиб бўлди, вожиб бўлди, вожиб бўлди», дедингиз», деб сўрадилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Сизлар кимни яхшилик билан зикр қилган бўлсангиз, унга жаннат вожиб бўлди. Кимни ёмонлик билан зикр қилсангиз, унга дўзах вожиб бўлди. Сизлар Аллоҳнинг ердаги гувоҳларидирсиз, сизлар Аллоҳнинг ердаги гувоҳларидирсиз».

Имом Бухорий, Муслим, Термизий ва Насоийлар ривоят қилган.


@xushnudbek