Get Mystery Box with random crypto!

#ИД_42_пост_234_2024 ҲИКОЯ Ҳазрати Имом Жаъфар Содиқ (алайҳи | ХЎЖА САХАТЛИКЛАР

#ИД_42_пост_234_2024

ҲИКОЯ

Ҳазрати Имом Жаъфар Содиқ (алайҳис салом) дан нақл қилинади:

Кунларнинг бирида ҳазрати Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам) масжидда субҳ (бомдод) намозини ўқиб ўтирардилар. Намоз тугагач, кўзлари бир нафа Ҳориса бин Молик деган ёш йигитга тушди. Уйқусизлаик унинг миясига урган, боши эгилган ва рангу-рўйи сарғайиб кетган, танаси заиф ва ориқлаб кетган. Кўзлари чўкиб қолган. Ҳазрати Расули акрам (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам) ундан: “- Қандай қилиб бу аҳволга тушиб қолдинг, эй Ҳориса? Қандай қилиб, кечани саҳарга уладинг.”

Ҳориса деди: “- Ё Расулуллоҳ, ҳақиқатан ҳам кечани тонгга уладим. Бунинг ўзига хос ҳақиқати бор.”

Ҳазрати Расули акрам (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам) сўрадилар: “- Ҳар бир нарса, ҳар бир жанжал, ҳар бир ҳолатнинг ўзига хос сабаби ва ҳақиқати бўлади. Сенинг бу қилмишинг ҳақиқати, сабаби ва унинг аломати нима экан?”

Ҳориса арз айлади:
“- Менинг ҳақиқатим ва сабаби шундаки, у ҳақиқат мени доимо ғамга ботишимга сабаб бўлади, қўрқинчдан бу ҳақиқат мени уйқудан уйғотади. Ўша ҳақиқат сабаб, кунларнинг жазирама иссиғида мудом рўза тутаман ва кечаларни бедор тоат-ибодатда ўтказаман. Ўша ҳақиқат туфайли бу дунёдан юз ўгирганман, бу ҳақиқат мени шундай даражага етказган, гўё, бошим устида Аллоҳнинг арши, Маҳгари кубродаги умрим ва ундаги амалларим ҳисоб-китоби олиб борилаётгандек бўлади. Кўзимга шундай нарсалар кўринадики, кўз ўнгимда бутун башариятни маҳшур қилиб ҳисоб-китоб қиладилар ва мен ҳам ўша халойиқнинг орасидаги маҳшур бўлган кимсалардан бириман. Яна шундай нарсаларни кўраманки, Аллоҳнинг зоти покига итоат қилган, иймон келтирган, Унинг ҳалол қилган нарсаларини ҳалол ва ҳаром деб билган нарсаларини ҳаром деб умргузаронлик қилганлиги учун жаннатдаги фохир либослар кийиб, жаннат тахтларида ёстиқларга ёнбошлаганлари, шунингдек, Аллоҳга итоатсизлиги ва иймонсизлиги сабабли жаҳаннамда азобланаётганлиги, Аллоҳимга “Дунёга қайтаргин” – дея, ёлвораётганлиги ва уларнинг дилларни чилпарчин қиладиган овозлари қулоғимга эшитилиб, кўз ўнгимда гавдаланади.”

Шундан сўнг, ҳазрати Расули акрам (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам) ўз саҳобаларига буюрдилар:

“- Бу Аллоҳнинг чин бандаси ва Аллоҳ унинг қалбини иймон нурлари равшан ва мунаввар айлагандир.”

Ҳазрати Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам) ўша йигитга қараб буюрдилар:

“- Эй дилхуш жавон! Синга иноят қилинган иймонингда собит қолгин, зинҳор, бу иймон нурини қўлингдан бой бера кўрмагин.”

Шайх Аббос Қумий “Охират манзиллари” китобидан Саййид Азиз Саййид Исо ўғли таржмаси

https://t.me/xujasoatliklar