Get Mystery Box with random crypto!

Ахлоқсиз ҳаракатларни содир этган уч нафар ўқувчи профилактик | Laylo Rustamova

Ахлоқсиз ҳаракатларни содир этган уч нафар ўқувчи профилактик ҳисобга олинди, ота-оналарга чора кўрилди

7 февраль куни ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчилари томонидан ножўя сўзлар айтиб, китобни отганлиги акс этган видеотасвир тарқалди.

Халқ таълими вазирининг назорат-ҳуқуқий хизмати томонидан мазкур ҳолат ўрганилди. Маълум бўлишича, ушбу хатти-ҳаракатлар Самарқанд вилояти, Нарпай туманидаги 17-мактабнинг 11-"А" синфи ўқувчилари томонидан суратга олинган.

Ҳолат Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармаси, туман ҳокимлиги, вояга етмаганлар бўйича идоралараро комиссияси, ИИБ ҳамда ўқувчиларнинг ота-оналари иштирокида муҳокама қилинди.

Ота-оналар фарзанд тарбиясига эътиборсизлиги, уларнинг қилган аҳлоқсизлиги учун барчадан узр сўради.

Ота-оналарга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддасига кўра қонунда белгиланган тартибда чора кўрилди, ўқувчилар профилактик ҳисобга олинди.

Шу ўринда ота-оналардан фарзанд тарбиясига эътиборли бўлишларини сўраб қоламиз!