Get Mystery Box with random crypto!

#Онлайн_Ахборотнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкама | Xotin Qizlar | Расмий канал

#Онлайн_Ахборотнома

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» (402-сон 23.06.2020.) қарори қабул қилинган.

Унга асосан эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга давлат гранти учун тавсияномага ҳужжатлар ҳар йили 30 майдан 8 июнга қадар махсус платформа орқали электрон шаклда қабул қилинади. Ариза юбориш.

Қуйидагилардан бири эҳтиёжманд ҳисобланишга асос бўлади:

Кам таъминланган оилалардаги (оиланинг ҳар бир аъзосига жами даромад аниқланадиган даврда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 0,527 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромадга эга бўлган оила);

Тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, яъни отаси ёки онаси ёхуд уларнинг иккаласи ҳам вафот этган ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар;

Турмуш ўртоғи вафот этган, вояга етмаган фарзандини ёлғиз тарбиялаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар;

Ногирон фарзанди бўлган, эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар;

Икки ва ундан ортиқ фарзандларини тарбиялаётган, бошқа қариндошлардан алоҳида (ижарада) яшаётган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг қиз фарзандлари;

Ота-оналаридан бири ёки ҳар иккиси ҳам биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногирони бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар.

Тавсиянома ажратилган қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларнинг абитуриент сифатида рўйхатдан ўтишида танлаган биринчи таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқини беради, иккинчи ва ундан кейинги олий таълим олиш учун танловда иштирок этишга нисбатан татбиқ этилмайди.

Каналга уланиш
https://t.me/xotinqizlarat