Get Mystery Box with random crypto!

Хориждаги гаплар

Telegram kanalining logotibi xorijdagi_gaplar — Хориждаги гаплар Х
Telegram kanalining logotibi xorijdagi_gaplar — Хориждаги гаплар
Kanal manzili: @xorijdagi_gaplar
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2.36K
Kanalning ta’rifi

ХХI асрда ишончли хабар қиммат туради! Биз билан бирга дунё билан ҳамнафас бўлинг!
Боғланиш: @XG_admin_bot

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar

2021-05-13 01:46:11
Барчангизга Рамазон Ҳайити муборак бўлсин, азизлар!
41.7K views22:46
Ochish/sharhlash
2021-05-11 18:18:29
Фаластин-Исроил можароси, воқеалар ривожи

Исроил
ҳаво ҳужуми сабабли камида 26 фаластинлик ҳалок бўлган (улардан тўққизтаси болалар) ва 122 киши яраланган. Ғазо секторидан отилган ракета зарбалари туфайли Исроил томондан икки киши ўлган ва камида 56 кишига касалхонада ёрдам кўрсатилган. Исроилда Ғазо сектори билан чегара ҳудудларда, 40 км атрофда барча мактаблар ёпилган.

Суратларда: Жанубий Ғазога уюштирилган ҳаво ҳижуми; Ғазонинг Байт Хунун шаҳрида дафн маросими, 11 ёшли Хуссайн Ҳамаднинг жасади кўтариб кетилмоқда; Ғазо шаҳрида эвакуация жараёни.
Манба

Telegram | Facebook | Instagram
39.8K views15:18
Ochish/sharhlash
2021-05-11 17:05:44
Буюк Британияда App Store даги «адолатсиз» даъволари юзасидан Appleга қарши суд иши очилди

Британия
да Apple компанияси App Storeдаги харидлари учун қарийб 20 миллион мижозидан ортиқча ҳақ талаб қилгани учун судга берилди. Бир ҳафта олдин, видео-ўйинлар ишлаб чиқарувчи Epic Games компанияси томонидан Apple устидан киритилган арзга кўра, Калифорния штатида суд иши очилганди. Иккала суд даъволарига кўра, технологик гигант [Apple], девелоперларнинг маҳсулотларини iPhone да чиқариши учун App Storeга боғлиқлигидан фойдаланиб, iPhone фойдаланувчиларининг ҳар бир харидларидан асоссиз 30% миқдорда комиссия олиши айтилган. Apple бу айбловни «бемаъни» деб атади.

Telegram | Facebook | Instagram
19.4K views14:05
Ochish/sharhlash
2021-05-11 16:08:15
Хитой 2020 йилги аҳолини рўйхатга олиш натижаларини эълон қилди

Дастлаб ваъда қилинганидан бир ой ўтгач, Хитой 2020 йилги аҳолини рўйхатга олиш натижаларини эълон қилди. Натижалар аввал прогноз қилинган пасайиш трендининг акси бўлиб чиқди. Мамлакат аҳолиси 2010 йилдаги 1,34 миллиарддан 1,41 миллиардгача ўсган. Бироқ, бундан кейин, қисқариш бошланиши кутилмоқда. Бунинг сабабларидан бири - Коммунистик партиянинг туғилишни назорат қилиш сиёсатидир (2015 йилда бироз юмшатилган). Тез суратларда қариётган аҳолининг истиқболлари партияни ташвишга солади.

Манба: The Economist
Telegram | Facebook | Instagram
14.2K views13:08
Ochish/sharhlash
2021-05-11 14:58:10
Воқеалар ривожи, Фаластин-Исроил можароси

Ғазо секторидан Исроил томон 200 дан ортиқ ракета отилган, Исроил қуролли кучлари эса Стрипдаги 140 та нишонга қарши ҳаво ҳужумлари уюштирган. Ўт очиш кеча, Қуддусда фаластинликлар ва полиция ўртасидаги бир неча кунлик тўқнашувлардан сўнг, бошланди. Исроил мудофаа кучлари вакили яқин кунларда ҳарбий операциялар кучайиши мумкинлигини айтди.

Telegram | Facebook | Instagram
12.3K views11:58
Ochish/sharhlash
2021-05-11 13:56:45
Номаълум шахслар Қозон шаҳридаги 175 гимназияда ўқ отишди, қурбонлар бор

Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, ҳужум натижасида етти ўқувчи ва бир ўқитувчи ҳалок бўлган ҳамда 20 нафарга яқин жароҳат олганлар бор. Ижтимоий тармоқларда тарқалган кадрларда баъзи болалар қочиш учун деразадан сакраб тушгани акс этган. Қуролланган 19 ёшли гумонланувчи ҳибсга олинган. Президент Путин қурол назорати тўғрисидаги қонунларни қайта кўриб чиқишини эълон қилди. Россияда мактабларда отишмалар нисбатан кам учрайди. Дастлабки хабарларда иккита жиноятчи бўлган деб тахмин қилинганди, аммо кейинчалик расмийлар фақат битта гумонланувчи борлигини айтишган. 12 май куни Қозонда мактаблар ишламайди.
Манба

Telegram | Facebook | Instagram
11.1K views10:56
Ochish/sharhlash
2021-05-11 13:24:02
Ҳиндистонда ковид-19 жасадлари Гангага оқизилган

Биҳар ва Уттар-Прадеш штатлари чегараси яқинида Ганга қиғоқларида тахминан 40 жасад топилган. Баъзи хабарларда жасадлар сони 100 га етади. Жасадлар крематорийларга сиғмай қолган, Ҳиндистон ковид-19 эпидемияси қурбонлари деб тахмин қилинмоқда. Ҳиндистонда расмий қайд этилган ўлим сони қарийб 250 мингга етди, броқ бу статистика реал рақамлардан жуда кам деб тахмин қилинмоқда.

Крематорий - майит ёқиладиган жой.
Манба

Telegram | Facebook | Instagram
9.8K viewsedited  10:24
Ochish/sharhlash
2021-05-11 12:19:01
АҚШ Pfizer-BioNTech ковид-19 вакцинасини 12-15 ёшлилар учун тасдиқлади

Американинг Озиқ-овқат ва Дори-дармон Администрацияси Pfizer-BioNTech
ковид-19 вакцинасини 12-15 ёшлилар учун тасдиқлади. Олдинроқ, у 16 ва ундан юқори ёшдагилар учун ҳам тасдиқлаганди. Шу билан бир вақтда, BioNTech ўзининг вакциналари вируснинг B.1.1.7 ва B.1.351 вариантларига қарши юқори даражада самарали эканини айтди. (Кеча, Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти биринчи бўлиб Ҳиндистонда аниқланган B.1.617 штампини глобал ташвишлардан бири сифатида таснифлади. Фирма [BioNTech], аллақачон, унинг вакцинаси бу штампга қарши самарали эканлигини таъкидлаган.)

Манба: The Economist
Telegram | Facebook | Instagram
9.9K views09:19
Ochish/sharhlash
2021-05-11 11:18:52
Қуддусдаги аянчли зиддиятлар

Қуддус
даги тўқнашувлар ҳарбий низога айланиб кетди. Исроил полициясининг Ал-Ақсо Масжидидаги рейдига, Ғазо секторидаги Ҳамас ҳарбий гуруҳи шаҳарга қарата ракеталар учириш билан реакция билдирди. Исроил томонидан ҳам жавоб ҳаво ҳужумлари уюштирилди. Натижада Фаластин томондан 20 нафар қурбон қайд этилди: уларнинг аксарияти болалардир. Исроил мудофаа вазирлиги Ғазо сектори атрофидаги ҳудудда фавқулотда ҳолат эълон қилди.

Манба

Telegram | Facebook | Instagram
10.1K views08:18
Ochish/sharhlash
2021-05-10 18:14:16
BioNTech вакцинаси ковид-19 нинг ҳозирда мавжуд барча штампларига қарши самаралидир

BioNTech
нинг таъкидлашича, унинг ковид-19 вакцинаси ҳеч қандай модификацияларсиз, ҳозирги вақтда тарқалаётган вирус вариантларига қарши самарали ҳисобланади. Ушбу баёнотдан сўнг, Германия вакцина ишлаб чиқарувчисининг бу йилги прогноз қилинган даромади 9,8 млрд евродан (11,9 млрд. доллар) 12,4 млрд еврогача ошди. Шунингдек, у Сингапурда 2023 йилгача ишга тушиши режалаштирилган ишлаб чиқариш корхонасини қураётганини эълон қилди.

Манба: The Economist
Telegram | Facebook | Instagram
11.0K viewsedited  15:14
Ochish/sharhlash