Get Mystery Box with random crypto!

​​Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент | XORAZM VILOYAT PROKURATURASI

​​Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан энергия ресурслари соҳасида қарздорликларни ундириш бўйича бир қатор ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида иш юритувда бўлган газ таъминоти ва электр тармоқлари корхоналари фойдасига оид мингдан ортиқ ижро ҳужжатлари бўйича 9,6 млрд. сўм миқдоридаги қарздорликлар ундирилди.

Шунингдек, амалга оширилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорлардан 863 млн. сўмлик мол-мулклар қарздорлик эвазига хатловга олиниб, мулкларни электрон-онлайн савдоларига чиқариш чоралари кўрилмоқда.

Бундан ташқари, 136 нафар қарздорларнинг 2,2 млрд. сўм миқдоридаги қарздорлик суммалари уларнинг иш ҳақларига қаратилган ҳамда ҳисоб рақамларига инкассо қўйилган.

Бу борадаги ундирув тадбирлари давом эттирилмоқда.

Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook