Get Mystery Box with random crypto!

ЭЪЛОН 2023 йил 14 апрель куни соат 16:00 да Марказий сайлов | 12-Хоразм округ сайлов комиссияси Матбуот маркази

ЭЪЛОН

2023 йил 14 апрель куни соат 16:00 да Марказий сайлов комиссияси биносида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади.

Мажлис кун тартибидан:

Ўзбекистон Республикасининг референдуми даврида жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларни белгилаш;

Ўзбекистон Республикасининг референдумида ногиронлиги бўлган шахсларнинг овоз бериш ҳуқуқларини таъминлашга доир чора-тадбирларни белгилаш;

ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтказиш ҳамда Марказий сайлов комиссиясининг ваколатига тааллуқли бошқа масалалар ўрин олган.

Мазкур мажлис тафсилотларини Марказий сайлов комиссиясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали ҳамда YouTube платформаси орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Марказий сайлов комиссияси
Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube