Get Mystery Box with random crypto!

ЭЪЛОН 2023 йил 12 апрель куни соат 15:00 да Симпозиумлар са | 12-Хоразм округ сайлов комиссияси Матбуот маркази

ЭЪЛОН

2023 йил 12 апрель куни соат 15:00 да Симпозиумлар саройида Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади.

Мажлис кун тартибидан:

Айрим референдум участкаларида овоз бериш жараёнини видео-трансляция қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирларни белгилаш;

Айрим референдум участкаларида синов тариқасида овоз берувчи фуқароларни биометрик идентификация қилиш қурилмаларидан фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирларни белгилаш;

Ўзбекистон Республикасининг референдумида муддатидан олдин овоз беришни ташкил этиш;

Хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчиларни, ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтказиш ҳамда Марказий сайлов комиссиясининг ваколатига тааллуқли бошқа масалалар ўрин олган.

Мазкур мажлис тафсилотларини Марказий сайлов комиссиясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали ҳамда YouTube платформаси орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Марказий сайлов комиссияси
Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube