Get Mystery Box with random crypto!

Ҳазорасп туманининг айрим ҳудудларида 3 соат газ бўлмайди Ҳаз | Xorazm Kanal

Ҳазорасп туманининг айрим ҳудудларида 3 соат газ бўлмайди

Ҳазорасп туманининг Янгибозор, Қиртепа, Нуробод ва Шовот туманларига газ келтирувчи юқори босимли газ қувурида авариявий ҳолат бартараф этилиши муносабати билан мазкур маҳаллаларга соат 14:00дан 17:00гача табиий газ етказиб бериш вақтинчалик тўхтатилади.

Жумладан:
Аҳоли хонадонлари сони – 2854 та
Соғлиқни сақлаш ташкилотлари – 3 та
Чойхона ва ошхоналар – 5 та
Давлат ташкилотлари – 3 та
Кичик ва ўрта бизнес субектлари – 8 та

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Канал @Xorazm_Kanaluz