Get Mystery Box with random crypto!

Янги ҳафтанинг сешанбасидан бошлаб республиканинг катта қисмид | Xorazm Gidromet

Янги ҳафтанинг сешанбасидан бошлаб республиканинг катта қисмида ёмғирли об-ҳаво кутилмоқда.

Ўзгидромет прогнозларига кўра, 31 январдан бошлаб республиканинг кўплаб вилоятларида, 2 феврал куни эса водий вилоятларида ҳам ёғингарчилик бўлиши маълум қилинган.

Ёғинлар асосан ёмғир кўринишида ёғади. Чунки, ҳафта бошидан республикада ҳаво ҳарорати сезиларли даражада юқори кўтарилади. Жануб вилоятларида қарийиб +15 даражалик иссиқ ҳароратлар кутилмоқда.

Ўзгидрометнинг "СОSMO-CA" миллий оперaтив прогностик модели ҳам 31 январда республиканинг катта қисмида ёғинлар бўлишини кўрсатган (яшил ва сариқ рангда).
t.me/xorazmgidrometeorologiya