Get Mystery Box with random crypto!

Xorazm

Telegram kanalining logotibi xorazmbugun_yangiliklari — Xorazm X
Telegram kanalining logotibi xorazmbugun_yangiliklari — Xorazm
Kanal manzili: @xorazmbugun_yangiliklari
Toifalar: Telegram
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 28
Kanalning ta’rifi

Хоразм вилоятида рўй бераётган энг сўнги янгиликларни бизнинг каналдан топишингиз мумкин.
Хоразмда бўлаётган воқеа ходисаларни бизга жўнатинг: @KHOREZMBUGUN

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar

2023-03-28 06:05:16
Урганч туманида оммавий муштлашув бўлганлиги айтилмоқда.

26-март куни Хоразм вилояти Урганч тумани Ғойбу қишлоғида  тунги клубда оммавий муштлашув бўлгани айтилмоқда дейилади хабарда. Бу холатга мутасаддиларимизда тўлиқ маълумот кутиб қоламиз.


Хоразм вилоятидаги энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг

@XorazmBugun_Yangiliklari
1 view03:05
Ochish/sharhlash
2023-03-28 05:31:13
ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ТУФАЙЛИ ХОНҚА ВА ЯНГИАРИҚ ТУМАНЛАРИНИНГ АЙРИМ МАҲАЛЛАЛАРИДА ТАБИИЙ ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧАЛИК ТЎХТАТИЛАДИ

"Хонқа-2” газ тақсимлаш стансиясида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан 28-Март куни соат 09:00дан 18:00гача Хонқа ва Янгиариқ туманларининг айрим маҳаллаларига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

Хонқа туманининг- Нуробод, Каттакуч, Маданият ва Знахос маҳаллалари

Янгиариқ туманининг- Шиҳбоғи, Шеробод маҳаллалари

Жумладан:
Аҳоли хонадонлари сони – 1962 та
Соғлиқни сақлаш ташкилотлари – 1 та
Чойхона ва ошхоналар – 2 та
Давлат ташкилотлари – 6 та
Кичик ва ўрта бизнес субектлари – 10 та

Таъмирлаш ишлари тугагандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Хоразм вилоятидаги энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг

@XorazmBugun_Yangiliklari
34 views02:31
Ochish/sharhlash
2023-03-28 04:00:42
Aссалому алайкум. 28-Март Хафтанинг Сешанба тонги муборак бўлсин!

Бугун булутли хаво  бўлади ёмғир ёғиш эҳтимоли паст.

Кун давомида "XorazmBugunYangiliklari" қанали билан бирга бўлинг.

Бугунги об-хаво маълумотлари.


@XorazmBugun_Yangiliklari
75 views01:00
Ochish/sharhlash
2023-03-28 01:00:31
28-МАРТ, РЎЗАНИНГ 6-КУНИ. Сахарлик (оғиз ёпиш) Хоразм вақти билан.

Рўза тутиш (оғиз ёпиш) дуоси:
Навайту ан асума совма шаҳри Рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини холис Аллоҳ учун субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Аллоҳ Буюкдир.

Хоразм вилоятидаги энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг

@XorazmBugun_Yangiliklari
137 views22:00
Ochish/sharhlash
2023-03-27 20:30:54 28-Mарт 2023-йил Хоразм вилояти намоз вақтлари билан танишинг.

Бамдод - 05:29

Бамдод тугаши - 06:52

Пешин - 13:35
(Масжид вақти билан)

Аср - 17:28

Шом - 19:22

Хуфтон - 20:34

Енг ишончли тезкор намоз вақтларини бизнинг каналдан топасз.
@XorazmBugun_Yangiliklari
179 views17:30
Ochish/sharhlash
2023-03-27 19:45:44
Хоразм вилоятидаги масжидларда диний уламолар йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш шартлиги борасида тушунтириш ишларини  олиб бормоқдалар.

Хоразм вилоятидаги энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг

@XorazmBugun_Yangiliklari
200 views16:45
Ochish/sharhlash
2023-03-27 18:02:05
Конституциявий ислоҳотлар мазмун моҳияти юзасидан йиғилиш ўтказилди

Ҳазорасп тумани ҳокимлигида туман Адлия бўлими ва туман хотин-қизлар фаоллари иштирокида Конституциявий ислоҳотлар мазмун-моҳияти юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда сўзга чиққанлар асосий қонунимизнинг мазмун-моҳияти, давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш ва ислоҳ этишга қаратилган ислоҳотлар, қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятни юксалтириш масалаларига атрофлича тўхталдилар.

Таъкидлаб ўтилганидек, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлашга қаратилган конституциявий нормалар ҳаётимизга фаол татбиқ этилмоқда.

Хоразм вилоятидаги энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг

@XorazmBugun_Yangiliklari
225 views15:02
Ochish/sharhlash
2023-03-27 16:50:31 Педагогларни мажбурий меҳнатга жалб қилганлик учун алоҳида жиноий жавобгарлик белгиланди

Бугун Шавкат Мирзиёев педагог ходимларнинг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарликни кучайтиришни кўзда тутувчи қонунни имзолади. Бу ҳақда Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари Комил Алламжонов маълум қилди.

Унга кўра, педагог ходимни меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш учун маъмурий ва жиноий жавобгарликлар кучайтирилмоқда. Жумладан, умумий ҳолатда бирор шахсни мажбурий меҳнатга жалб этиш 30 млн сўмгача (100 баравар) жаримага сабаб бўлса, эндиликда педагогларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш 45 млн сўмгача (150 баравар) жарима билан жазоланиши мумкин.

Жиноят кодексида ҳам педагогларга қарши ҳаракат учун алоҳида жиноий жавобгарлик белгиланди ва жазо кучайтирилди. Яъни педагог ходимни меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш учун, агар худди шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, 45 млн сўмдан 60 млн сўмгача жарима ёки 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари жазоси белгиланди.

Шунингдек, таълим ташкилоти педагог ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш учун ҳам маъмурий жавобгарлик кучайтирилди. Эндиликда бу қилмиш учун фуқароларга 2,1 млн сўмдан 4,5 млн сўмгача жарима, мансабдор шахсларга эса 3 млн сўмдан 6 млн сўмгача жарима белгиланмоқда.

Эътиборли жиҳати, илгари педагогнинг фаолиятига ноқонуний аралашиш учун фақат жарима жазоси белгиланганди. Эндиликда ушбу қилмишни такроран содир этган мансабдор шахсларга 15 суткагача маъмурий қамоқ белгиланиши мумкин.

Хоразм вилоятидаги энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг

@XorazmBugun_Yangiliklari
260 views13:50
Ochish/sharhlash
2023-03-27 16:05:33
Ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларнинг ҳимоя қилиниши ҳуқуқига эга

Янги таҳрирдаги Конституциянинг 31-моддасидаги нормага асосан, “Ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларнинг ҳимоя қилиниши ҳуқуқига, шунингдек нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, ўзи тўғрисида қонунга хилоф йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмай қолганмаълумотларнинг йўқ қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга”.

Хоразм вилоятидаги энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг

@XorazmBugun_Yangiliklari
235 viewsedited  13:05
Ochish/sharhlash
2023-03-27 15:02:21
27-МАРТ, РЎЗАНИНГ 5-КУНИ. Ифторлик (оғиз очиш) Хоразм вақти билан.

Ифторлик (оғиз очиш) дуоси:
Аллохумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афтарту, фағфирли йа ғоффарума қоддамту ва ма аххорту бирохматика йа архамар рохимийн, Аллоху акбар.

Маъноси: Эй Аллох, ушбу Рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга тавакал қилдим, ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гунохларни афв қилгувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гунохларимни мағфират қилгил.

Хоразм вилоятидаги энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг

@XorazmBugun_Yangiliklari
241 views12:02
Ochish/sharhlash