2022-08-28 21:15:15
Унгача эса сабр, сабр, сабр
Аллоҳ таоло ўзининг каломида шундай дея марҳамат қилган "Бас, албатта бир қийинчилик билан бир осончилик бордир" (Шарҳ сураси 5-оят)
Ўша осончиликка эришиш учун аввало қийин йўлни босиб ўтиш керак, қийинчилик пайти сабрингиз, қадамингиз собитлиги қанчалик мустаҳкам бўлса осончилик кунда шу қадар роҳатда бўласиз ин шааа Аллоҳ
Синовлар, ташвишлар доимий эмас, лекин улар учун бериладиган ажр-у мукофотлар абадийдир...
الحمدلله على كل حال
(Алҳамдулиллаҳи аълаа кулли ҳаал)
Ҳар қандай ҳолатда ҳам Аллоҳга ҳамд бўлсин!
Қандайдир ҳурсандчилик ёки мусибат етган пайт шу калималарни қалбингиз тубидан айтинг, Роббингизнинг қадарига таслим бўлинг, ишонинг сиздан ҳотиржамроқ инсон бўлмайди бу дунёда...
Аллоҳни ҳифзида бўлинг..!
@xorazm_namozvaqtlari
1.5K views18:15