Get Mystery Box with random crypto!

Бугун Бўстон маҳалласида 6-сон мактабгача таълим ташкилоти жор | Xorazm viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi

Бугун Бўстон маҳалласида 6-сон мактабгача таълим ташкилоти жорий таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.

Очилиш тадбирида туман ҳокими Руслан Жуманиязов, фахрийлар, маҳалла фаоллари қатнашди.

Олдин ушбу боғча 48 нафар тарбияланувчиларни қамраб олган бўлса, бугундан бошлаб боғча 210 нафар ўғил-қизларга таълим-тарбия беради.

Бино замонавий давлат талаблари асосида жиҳозланган ва тарбияланувчиларни сифатли таълим тарбия олишлари учун қулай шарт - шароитлар яратилган.

Янгибозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

@yangibozor_hokimligi