Get Mystery Box with random crypto!

Xonobodziyo.uz

Telegram kanalining logotibi xonobodziyo_uz — Xonobodziyo.uz X
Telegram kanalining logotibi xonobodziyo_uz — Xonobodziyo.uz
Kanal manzili: @xonobodziyo_uz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 3.35K
Kanalning ta’rifi

Андижон вилояти, Хонобод шаҳар "Хонобод" жоме масжидининг расмий канали.

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-08-31 03:32:47
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун ҳафтанинг чоршанба куни
31 август, 2022 йил
4 Сафар 1444 йил

Аллоҳ таоло ушбу кунни барчамиз учун хайрли ва барокатли қилсин!

Обуна бўлинг @xonobodziyo_uz
1.4K views00:32
Ochish/sharhlash
2022-08-30 19:03:49 #Намоз_вақтлари

(Андижон вилояти Хонобод шаҳри)

ҳ. 1444 йил 04-Сафар
м. 2022 йил 31-август

АЗОН ВАҚТЛАРИ:
Бамдод 04:20;
Пешин 12:45;
Аср 16:50;
Шом 19:50;
Хуфтон 20:20.

ТАКБИР ВАҚТЛАРИ:
Бамдод 05:00;
Пешин 13:00;
Аср 17:00;
Шом 18:50;
Хуфтон 20:30.



«Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят).

Обуна бўлинг: @Xonobodziyo_uz
1.8K views16:03
Ochish/sharhlash
2022-08-30 13:00:45
Раббоний уламоларнинг сўзларидан
Бир дирҳам мол бир қинтор ақлга муҳтож бўлади. Бир дирҳам илм бўлса икки қинтор ақлга муҳтождир.

Шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда раҳимаҳуллоҳ.

Изоҳ: Қинтор – жуда кўп мол. Бунинг аниқ миқдори ҳақида ихтилоф қилинган. Ўн икки минг динор деганлар ҳам бор. Ундан оз ёки кўп деганлар ҳам бор.

Обуна бўлинг @xonobodziyo_uz
1.4K views10:00
Ochish/sharhlash
2022-08-30 10:12:15МУСТАҚИЛЛИК БУЮК НЕЪМАТ

Бутун борлиқни яратган зот махлуқотлари орасида инсонни азиз ва мукаррам қилди. У зот ўзининг бандаларини беҳисоб неъматлар билан сийлади. Бизга берилган, ато қилинган неъматлар ичида истиқлол ҳақида фикрламай имконимиз йўқ.

Юртимиз истиқлолга эришганидан сўнг жуда катта ўзгаришлар бўлди. Айниқса, диний соҳаларда янгиланишлар бўлди. Энг муҳими инсон учун зарур бўлган тинчлик, тан-сиҳатликдир. Бу хақда пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассалам: “Икки неъмат бор, кўп одам уларни қадрига етмайди. Бу икки – неъмат саломатлик ва бўш вақтдир”, дедилар. Яна бир муборак ҳадисларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалам таъкидлаганларидек: “Икки неъмат борки, кўпчилик одамлар унинг қадрига етмайдилар. У сиҳат-саломатлик ва хотиржамликдир”.

Гувоҳи бўлиб турганимиздек, баъзи жойларда турли ҳил офатлар сабабидан, яна баъзи жойларда эса қирғинбарот уруш туфайли шаҳарлар вайрон бўлиб, аҳоли сарсон ва саргардонликда кун кечирмокда. Аллоҳ таолога беадад шукурлар бўлсинки, тинчлик ва осойишталик неъмати сояси остида, ҳаётимиз осуда давом этмокда.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассалам яна бир ҳадисларида: “Эрталаб уйқудан уйғонган одам тану-жони соғ бўлса, оиласи тинч, бир кунлик ейдиган таоми бўлса, дунёдаги барча яхшилик жам қилиб берилибди”, дея марҳамат қилганлар.

Ўйлаб кўрадиган бўлсак, соғ-омонлигимиз, оиламизнинг тинчлиги, шундай дорул-омон, жаннатмакон ватанда истиқомат қилишимиз, бир кунлик эмас, балки ойлаб, йиллаб етадиган таомларимиз борлиги, уни ҳаловат билан тановул қилмоқлик, уйқуда хотиржам дам олиб эрта тонг хурсанд ҳолимизда уйғонишимиз биз учун улкан бахт-саодатдир. Зеро, Аллоҳ таоло: “Яна Роббингиз эълон қилган бу сўзларни эслангиз: “Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукур қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман” (Иброхим сураси, 7-оят) деб ваъда берган.

Аллоҳ таоло юртимизни тинч, осмонимизни мусаффо, ҳалқимизни ҳаётини фаровон, истиқлолимизни абадий қилсин!

Хонобод шаҳар бош имом хатиби М.Рахимов
1.4K views07:12
Ochish/sharhlash
2022-08-30 07:02:00 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф сабоқлари.

212-сабоқ
______
Интернетга киришдан олдин вақтни зое қилмаслик учун умрнинг қадрини эсга олиш, унинг ҳар лаҳзаси ҳисобли эканини, қиёмат кунида ҳисоб-китоб бўлишини эсга олиш зарур.
______
«Ижтимоий одоблар» китобидан

Обуна бўлинг @xonobodziyo_uz
65 views04:02
Ochish/sharhlash
2022-08-30 04:06:48
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун ҳафтанинг сешанба куни
30 август, 2022 йил
3 Сафар 1444 йил

Аллоҳ таоло ушбу кунни барчамиз учун хайрли ва барокатли қилсин!

Обуна бўлинг @xonobodziyo_uz
519 views01:06
Ochish/sharhlash
2022-08-29 13:01:07
Ёнғинда куйиб ўлган шаҳид саналади. Энди у инсон ўт ўчирувчи бўлса, савоби унданда кўпроқ бўлади. Чунки у икки нарса жамланган ҳолда вафот этган ҳисобланади: ўтда куйиб ўлган ва биродарларини ёнғиндан ҳимоя қилган, ўтни ўчириб, улардан зарарни даф қилишга уринган ҳолда вафот этган бўлади.

Обуна бўлинг @xonobodziyo_uz
1.1K views10:01
Ochish/sharhlash
2022-08-29 12:02:21
Савол: Нафл намозларни ракатларини зиёда этиш афзалми ёки қироатни узунроқ қилишми?
Жавоб: Намозларнинг ададига нисбатан қарайдиган бўлсак, имкон қадар суннатни тутганимиз маъқул. Қироатни узун қилишда бўлса вақт бемалоллигига қараш керак бўлади.

Обуна бўлинг @xonobodziyo_uz
1.1K views09:02
Ochish/sharhlash
2022-08-29 11:29:46 https://telegra.ph/ISTI%D2%9ALOL-SHAROFATI-ILA-08-29
1.1K views08:29
Ochish/sharhlash
2022-08-29 09:01:04 Ўтган кунларда меҳмонга:
- Ҳар доим сиз учун эшигимиз очиқ, қачон хоҳласангиз ташриф буюринг, марҳабо! -, дердик.

Бу кунларда эса:
- Келишингиздан олдин огоҳлантириб қўйсангиз бўлмасмиди! -, демоқдамиз…

Ўтган кунларда:
- Ҳовли олма, қўшни ол! -, дердик.

Бу кунларда эса:
- Сен менга тегма, мен сенга тегмайман!-, демоқдамиз…

Ўтган кунларда қариндошларни:
- Елкадошлар! -, дейиларди…

Бу кунларда эса:
- Қариндошлар қориндош -, дейилмоқда…

Ўтган кунларда кунлик йиғилишимиз бўлар, орамизда йўқларни сўраб-суриштирардик…

Бу кунларда эса ё байрамларда ва ё таъзиялардагина кўришмоқдамиз…

Ўтган кунларда:
- Мен бугун нима яхшилик қилдим?! -, деб ўзимизни тафтиш қилардик…

Бу кунларда эса:
- Нимага ҳеч ким яхшилик қилмаяпти?! -, деб ўзгаларни титкиламоқдамиз…

Ўтган кунларда душман кимлигини яхши билардик..
Бу кунларда эса дўст ким эканини ҳам билмай қолдик..

Дунё ўзгаргани йўқ, аслида…
Балки қалблар ўзгариб кетди…

Эҳ, ўтган кунларга…
Вой, бу кунларга…

Обуна бўлинг @xonobodziyo_uz
1.2K views06:01
Ochish/sharhlash