Get Mystery Box with random crypto!

#АЛВИДО • Саййидимиз Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни | 🕋💫🅧🅞🅛🅘🅢🅛🅘🅚 🅢🅐🅡🅘💫🕋

#АЛВИДО

• Саййидимиз Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу дунёдаги энг охирги сўзлари ушбулар эди:
• Эй инсонлар!
• Сизлар билан ваъдалашган жойим бу дунё эмас, балки Ҳавзнинг олдидир.
• Аллоҳга қасамки, шу ўрнимдан худди уни кўриб тургандекман!
• Эй инсонлар!
• Аллоҳга қасамки, сизларнинг фақир бўлиб қолишингиздан қўрқмайман, лекин бой бўлиб, дунё учун мусобақалашиб кетишингиздан қўрқаман!
• Сиздан олдингилар ҳам дунё учун мусобақа қилиб, ҳалокатга учради, агар сиз ҳам ўша йўлдан кетсангиз ҳалокатга учрайсиз!
• Эй инсонлар!
• Намоз! Намоз! Намоз! Намоз!
• Намоз борасида Аллоҳни эслатаман!
• Эй инсонлар!
• Аёллар борасида Аллоҳдан қўрқинглар!
• Аёллар борасида Аллоҳдан қўрқинглар!
• Аёллар борасида яхшиликни сизларга васият қиламан!
• Эй инсонлар!
• Бандага Аллоҳ дунё ва Аллоҳ ҳузуридаги нарсани танлаш ихтиёрини берди ва банда Аллоҳ ҳузуридагини танлади.
• Аллоҳ сизларга имкон берсин!
• Аллоҳ сизларни асрасин!
• Аллоҳ сизларга нусрат берсин!
• Аллоҳ сизларни собит қилсин!
• Аллоҳ сизларни қўлласин!
• Эй инсонлар!
• Қиёматга қадар менга эргашувчи ҳар бир умматимга саломимни етказинглар!

Таржима Аброр Мухтор Алий

• Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу, эй оламлар Сарвари Ҳабибуллоҳ!
• Соллаллоҳу алайка я Росулаллоҳ!