Get Mystery Box with random crypto!

Xolis fikr

Telegram kanalining logotibi xolisfikr — Xolis fikr X
Telegram kanalining logotibi xolisfikr — Xolis fikr
Kanal manzili: @xolisfikr
Toifalar: Bloglar , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 687
Kanalning ta’rifi

Фикр-мулоҳазалар, шахсий қарашлар ва ўйлар.

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2021-01-21 15:21:22 Ҳокимнинг ҳимматига етолмаётган норасида

Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг сайёр қабулига косонлик бир аёл ёрдам сўраб келган экан. Унинг турмуш ўртоғи учун ногиронлик аравачаси берилибди. Ҳимматни қаранг! Ногиронлик аравачаси ҳам вилоятнинг биринчи раҳбари аралашуви билан берилса! Буни қандай тушуниш мумкин?!.

Бундай аравалар етиб бўлмас матоҳлигини яқинда қишлоққа борганимда билибман. Аввало, ҳеч кимни аравага муҳтож қилмасин. Лекин бу ҳаётда нималар бўлмайди, дейсиз. Ота ҳовлимиздан тўрт уй нарида турадиган Нормўмин бобо йиллар давомида битта ногиронлик аравачасига етолмаётганидан ёзғиради.

Унинг айтишича, иккинчи ўғлининг иккинчи боласини оёғи чиқмаган. Бормаган жойи, кўрсатмаган доктори қолмабди. Нажот излаб, табибларга борганини ҳам яширмайди. Боланинг ақли-ҳуши жойида, тиллари бийрон. Уни ўтирган жойида кўрган одам кам-кўсти борлигини сезмайди ҳам. Лекин оёқ босолмайди. Тинимсиз олаётган массажлар ҳам фойда бермабди. Боласининг юзига қараб сарғайган ота-она уни бобосига ташлаб кетибди...

“Шу бола учун арава сўраб, чарчадим. Ҳокимият ҳам, соғлиқни сақлаш бўлими ҳам шунча йилдан бери ваъдадан нарига ўтмайди. Бундай аравачалар бозорда бўлса экан, бориб сотиб олсак. Тошкентдан ҳам суриштирдим, уларнинг баҳоси осмонда экан”, дейди бобо.

Қонунда ногиронларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш, нафақа бериш, техника воситалари, жумладан, ўриндиқли аравача билан таъминлаш белгилаб қўйилган. Лекин бу норма Қашқадарёда ишлаши қийин кечаётган кўринади. Ёки ногиронлик аравачаси фақат вилоят ҳокими кўрсатма берсагина ажратиладими?

Бизни кузатиб боринг:
https://t.me/xolisfikr
505 views12:21
Ochish/sharhlash
2021-01-21 12:23:10 ​​Марказий Осиёда энг қиммат бензин Ўзбекистонда

“Gasoline Petrol Prices” порталининг таҳлилига кўра, Марказий Осиё давлатлари ичида энг қиммат бензин Ўзбекистонда эканлиги маълум бўлди.

Ресурс таҳлилчилари келтиришича, 2021 йил 18 январь ҳолатига кўра, бир литр бензин нархи Қозоғистонда 0,40 долларга тенг бўлса, Туркманистонда 0,43 долларни, Қирғизистонда 0,45 долларни ташкил этган. Энг қиммат бензин эса Ўзбекистонда: 1 литри ўртача 0,75 доллардан сотилмоқда.

Экспертларнинг изоҳ беришича, айни пайтда халқаро бозорларда нефть нархи ҳамма учун бир хил ва баланд эмас. Ишлаб чиқаришдаги фарқ эса мамлакатлардаги солиқлар ва субсидиялар билан боғлиқ.

Ҳа, боримиз шу. Бизда ҳамма нарса қиммат. Машиналар ҳам, уларнинг ёнилғиси ҳам. Аммо буни монополларимиз куракда турмайдиган изоҳлар билан хаспўшлаб келишади.

Расмга қаранг, биздаги нарх АҚШдагидан ҳам анча баланд экан. Қойилмисиз?!

Бизни кузатиб боринг:
https://t.me/xolisfikr
676 views09:23
Ochish/sharhlash
2021-01-21 11:52:48 ​​Алексей Навальний тарафдорлари митинг қилишмоқчи

Путин ҳукумати ҳибсга олган Алексей Навальнийнинг тарафдорлари 23 январь куни мамлакат бўйлаб митинг қилишга тайёрланмоқда.

Ҳозирда Россия санъат намояндалари, кенг жамоатчилик вакилари ижтимоий тармоқлардаги ўз саҳифаларида видеопост жойламоқда. Унда шундай дейилади: “23 январь куни соат 14.00 да барчани митинга чиқишга чақирамиз. Ўғрилар ва қотилларга қарши. Коррупция ва адолатсизликка қарши. Ўзингизнинг келажагингиз учун. Ҳар биримизнинг эркинлигимиз учун!"

Песковнинг баёнотида айтилишича, Кремль мухолифат тарафдорларининг оммавий норозиликларидан қўрқмайди.

Путин матбуот котибининг қўшимча қилишича, Кремль Ғарб давлатларининг Навальнийнинг озод қилинишини талаб қилган баёнотларини инобатга олмайди. Чунки бу — Россиянинг ички иши.

Бизни кузатиб боринг:

https://t.me/xolisfikr
452 views08:52
Ochish/sharhlash
2021-01-21 10:45:29
Бола пули ҳаммага қайтариб берилиши керак

Депутат Расул Кушербаев ёш оналар ва аёллар талаб-истакларини инобатга олиб, “2 ёшгача бола пулини ҳаммага қайтариб берилиши керак”, деган таклифни илгари сурмоқда.

Тўғри талаб ва таклиф. Молия вазирлиги ва бошқа масъуллар бу ҳақида чуқурроқ ўйлаб кўришлари керак. Камбағалми, бойми — ҳаммага бола пули берилиши лозим ва лобуд.

Бола пулининг аҳамияти ҳақида “Умар ибн Хаттоб” фильмида ҳам айтилган экан.

Бизни кузатиб боринг:
https://t.me/xolisfikr
711 viewsedited  07:45
Ochish/sharhlash
2021-01-21 10:21:09
21лар шодаси

Бугун 21-асрнинг 21-йилининг 21-куни. Бошқача айтганда, 21лар шодаси.

Бугунги сана нималари билан эсда қолади?

Президент Бухоро вилоятига сафар қилмоқда.

Марказий банк бошқаруви асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Ҳозирча, шу.

Бизни кузатиб боринг:
https://t.me/xolisfikr
482 viewsedited  07:21
Ochish/sharhlash