Get Mystery Box with random crypto!

Қадр кечасининг аломатлари: Биринчи аломати: Набий соллалл | ʼ

Қадр кечасининг аломатлари:

Биринчи аломати:
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлишича, Қадр кечасининг аломати «Тонгда қуёшнинг нурсиз бўлиб чиқишидир». (Имом Муслим ривоят қилган)

Иккинчи аломати:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қадр кечаси ярқираган, иссиқ ҳам эмас, совуқ ҳам эмас. Ўша куни қуёш кучсиз, қизил бўлиб чиқади», дедилар. (Ибн Хузайма ривоят қилган)

Учинчи аломати:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қадр кечаси порлоқ кеча бўлиб, иссиқ ҳам, совуқ ҳам бўлмайди. У кечада юлдузлар учмайди», дедилар. (Табароний ривоят қилган)
@mehrob_uz