Get Mystery Box with random crypto!

Ilm xazinasi

Telegram kanalining logotibi xazinai_ilm — Ilm xazinasi I
Telegram kanalining logotibi xazinai_ilm — Ilm xazinasi
Kanal manzili: @xazinai_ilm
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 336
Kanalning ta’rifi

Калималар, намоз зикрлари, кичик суралар ва дуоларнинг матни, таржимаси ва ўқилиши.
Қироат - Эшон Бобохон масжиди имом ноиби Муҳаммадий қори. @Ilmxazinasitopshirishbot
Суралар маънолари таржимаси - "Тафсири ҳилол".
Мурожаат учун: @ilm_xazinasi_bot

Ratings & Reviews

1.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 2

2023-03-12 08:41:07 Жаноза намозининг дуоси

Таржимаси:
"Аллоҳим, бизнинг тирикларимиз ва маййитларимиз, ҳозирларимиз ва ғоибларимиз, кичикларимиз ва катталаримиз, эркакларимиз ва аёлларимизни мағфират қилгин!

Аллоҳим, Сен бизлардан кимни яшатадиган бўлсанг, уни Исломда яшатгин. Бизлардан кимни вафот эттирсанг, уни имонда вафот эттир".

Манба: Илм хазинаси
620 views05:41
Ochish/sharhlash
2023-03-09 05:06:07 "Инфитор" сурасининг таржимаси

"1. Вақтики, осмон ёрилса.
2. Ва, вақтики, юлдузлар сочилиб кетса.
3. Ва, вақтики, денгизлар портлатилса.
4. Ва, вақтики, қабрлар остин-устин бўлса.
5. Ҳар бир жон нимани тақдим қилдию, нимани таъхир қилди- билади.
6. Эй Инсон! Сени карамли Роббинг ҳақида нима ғурурга кетказди?!
7. У сени тўла-тўкис ва мўътадил қилиб яратган зотдир.
8. Ўзи хоҳлаган суратда сени таркиб қилди.
9. Йўқ! Балки, сиз жазони ёлғонга чиқармоқдасиз!
10. Ҳолбуки, устингиздан кузатиб турувчилар бордир.
11. Улар ҳурматли, ёзиб тургувчилардир.
12. Улар нима қилаётганингизни биладир.
13. Албатта, яхшилар жаннатдадир.
14. Ва албатта, фожирлар жаҳаннамдадир.
15. Улар у ерга қиёмат куни кирадир.
16. Ва улар ундан ғойиб бўла олмайдир.
17. Ва жазо куни нима эканини сенга нима билдирди?
18. Сўнг жазо куни нима эканини сенга нима билдирди?
19. Ўша кунда ҳеч бир жон бошқа бир жон учун бирор нарса қилиш имконига молик эмасдир. У кунда барча иш Аллоҳнинг Ўзига хосдир".

Манба: Илм хазинаси
667 viewsedited  02:06
Ochish/sharhlash
2023-03-09 05:05:22
"Инфитор" сурасининг матни

Манба: Илм хазинаси
594 views02:05
Ochish/sharhlash
2023-03-09 05:03:07 "Инфитор" сураси
82- сура, 19 оят

Ёдлаб топшириш учун ҳавола:
@Ilmxazinasitopshirishbot

Манба: Илм хазинаси
554 views02:03
Ochish/sharhlash
2023-03-09 04:56:18
Ухлашдан олдинги дуо матни

Манба: Илм хазинаси
553 views01:56
Ochish/sharhlash
2023-03-09 04:51:53 Ухлашдан олдинги дуо

Таржимаси:
"Аллоҳим, сенинг номинг билан тириламан ва ўламан."

Манба: Илм хазинаси
521 views01:51
Ochish/sharhlash
2023-03-07 14:18:25 "Мутоффифин" сурасининг таржимаси

"1. Вайл (вой) бўлсин, ўлчовдан уриб қолувчиларга.
2. Улар одамлардан нарса ўлчаб олсалар, тўлиқ оларлар.
3. Ва агар одамларга ўлчаб ёки тортиб берсалар, камайтирарлар.
4. Ана шулар, албатта, қайта тирилтирилишларини ўйламайдиларми?
5. Улуғ бир кунда.
6. У кунда, одамлар оламлар Роббиси ҳузурида тик турарлар.
7. Йўқ! Албатта фожирларларнинг китоби «сижжин»дадир.
8. «Сижжин» қандай нарса эканини сенга нима билдирди?!
(Сижжин нима эканини қаердан ҳам билардинг, унинг моҳияти шундоқ каттаки, сен уни идрок эта олмайсан. Билиб қўй!)
9. У ёзилган китобдур.
10. Ўша кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин!
11. Улар жазо кунини ёлғонга чиқарарлар.
12. У кунни ҳаддан ошувчи ва ўта гуноҳкорлардан бошқалар ёлғонга чиқармаслар.
13. қачон унга оятларимиз тиловат қилинса, «авалгиларнинг афсоналари», дер.
14. Йўқ! Уларнинг қилган касблари қалбларига моғор бўлиб ўрнашиб қолган, холос.
15. Йўқ! Албатта, улар ўша кунда ўз Роббиларини кўришдан тўсиларлар.
16. Сўнгра улар албатта жаҳиймга кирувчидирлар.
17. Сўнгра, мана бу, сизлар ёлғонга чиқариб юрган нарса, дейилар.
18. Йўқ! Албатта аброрларнинг китоби «Иллиййун»дадир.
19. «Иллиййун» қандоқ нарса эканини сенга нима билдирди?!
20. У ёзилган китобдур.
21. Унга муқарраб(фаришта)лар шоҳид бўларлар.
22. Албатта, аброрлар жаннати найимдадирлар.
23. Пардали баланд сўрилар устида назар солиб турарлар.
24. Уларнинг чеҳраларидан жаннат равнақини билиб оларсан.
25. Улар муҳрланган, ниҳоятда пок, шаробдан ичарлар.
26. У(шароб)нинг хотимаси мискдир. Ва шу нарса учун мусобақа қилувчилар мусобақа қилсинлар.
27. У(шароб)нинг аралашмаси «тасним»дандир.
28. У(Тасним) бир булоқдирки, ундан муқарраблар ичарлар.
29. Албатта жиноят қилганлар иймон келтирганлар устидан кулар эдилар.
30. Агар ул(мўмин)лар аларнинг ёнидан ўтсалар, масхаралаб, ишоралар қила эдилар.
31. Агар у(кофир)лар ўз аҳллари ҳузурига қайтиб борсалар, ҳузурланиб қайтиб борар эдилар.
32. Ва агар у(мўмин)ларни кўрсалар, «албатта ановилар адашганлар», дер эдилар.
33. Ҳолбуки, улар а(мўмин)лар устидан кузатувчи қилиб юборилган эмаслар!
34. Энди, бу Кунда иймон келтирганлар кофирлар устидан куларлар.
35. Пардали, баланд сўрилар устида назар солиб турарлар.
36. Кофирлар қилган ишларининг «савобини» олармиканлар?!"

Манба: Илм хазинаси
542 views11:18
Ochish/sharhlash
2023-03-07 14:17:11
"Мутоффифин" сурасининг матни-2

Манба: Илм хазинаси
480 views11:17
Ochish/sharhlash
2023-03-07 14:16:06
"Мутоффифин" сурасининг матни-1

Манба: Илм хазинаси
490 views11:16
Ochish/sharhlash
2023-03-07 14:13:15 "Мутоффифин" сураси
83- сура, 36 оят

Ёдлаб топшириш учун ҳавола:
@Ilmxazinasitopshirishbot

Манба: Илм хазинаси
483 viewsedited  11:13
Ochish/sharhlash