Get Mystery Box with random crypto!

Жаноза намозини ўқиш тартиби Жаноза намози қуйидаги тартибда | Ilm xazinasi

Жаноза намозини ўқиш тартиби

Жаноза намози қуйидаги тартибда ўқилади:

1. Жаноза намозини ўқишга ният қилинади:
“Тўрт такбирли жаноза намозини ўқишга ният қилдим. Қиблам бўлган муқаддас Каъаб томонга қараб юзландим. Ушбу имомга эргашдим. Холис Аллоҳ учун”.

2. Имом “Аллоҳу акбар” деб такбир айтгач, бошқалар ҳам ичида “Аллоҳу акбар” деб айтиб қўлни қулоқларнинг юмшоқ еригача кўтаради ва қўлларини боғлайди.

3. Қўллар қовуштирилгач, “Сано” дуоси ўқилади:
“Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика ва табарокасмука ва таъала жаддука ва ла илаҳа ғойрук”. Ўқилиши - бу ерда

4. Сано дуосидан сўнг имом иккинчи такбирни айтади. Бунда қўллар кўтарилмайди ва тананинг бошқа аъзолари ҳам ўз ҳолида туради.

Эслатма! Баъзи бир кишиларнинг такбир вақтида, яъни имом “Аллоҳу акбар” деб айтганда осмонга қараш ҳолати кўзатилади. Бундай қилиш мумкин эмас.

5. Иккинчи такбирни айтгач, қуйидаги салавот айтилади: “Аллоҳумма солли ъала Муҳаммад ва ъалаа аали Муҳаммад, камаа соллайта ъала Иброҳийма ва ъалаа аали Иброҳийм, иннака ҳамийдум мажийд. Аллоҳумма баарик ъалаа Муҳаммад ва ъалаа аали Муҳаммад, камаа баарокта ъалаа Иброҳийма ва ъалаа аали Иброҳийм, иннака ҳамийдум мажийд”. Ўқилиши - бу ерда

6. Салавотдан кейин учинчи такбир айтилади. Учинчи такбирдан кейин маййит ҳаққига қуйидаги дуо ўқилади:
“Аллоҳумма мағфир лиҳаййинаа ва маййитинаа ва шааҳидинаа ва ғоибинаа ва соғийринаа ва кабийринаа ва закаринаа ва унсаанаа. Аллоҳумма ман аҳйайта ҳува миннаа фа аҳйиҳи ъалал Ислаам ва ман таваффайта ҳува миннаа фатаваффаҳу ъалал иймаан”. Ўқилиши - бу ерда

7. Маййит ҳаққига дуо қилингач тўртинчи такбир айтилади

Тўртинчи такбирдан кейин дуо қилинмасдан, икки ёнга салом берилади.

Балоғатга етмаган болаларга ёки мажнунларга жаноза намози ўқилганда уларнинг гуноҳлари кечирилиши сўралмайди. Сабаби улар гуноҳсиздирлар. Уларга қуйидаги дуо ўқилади:

“Аллоҳумма, аъизҳу мин ъазаабил қобр”.

Маъноси: Аллоҳим, уни қабр азобидан сақлагин.
Матн асли: Муслим.уз

Манба: Илм хазинаси