Get Mystery Box with random crypto!

Ҳазил шеърлар

Telegram kanalining logotibi xazil_sher — Ҳазил шеърлар Ҳ
Telegram kanalining logotibi xazil_sher — Ҳазил шеърлар
Kanal manzili: @xazil_sher
Toifalar: Ko‘ngilchak
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 714
Kanalning ta’rifi

Бу ерда хар хил ҳазил шеър ва пародияларни тақдим этамиз. Ўқинг, кайфиятингизни кўтаринг.
Канал группаси: @xazil_sher_group
Каналларимиз: @xazil_sher,
@eng_aqilli_gaplar,
@werythebestvideo,
@engqiziqarlisavollar,
@Maslahatlarimiz
Админ: @Samigo_bot

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2022-07-07 08:15:48 ДИЛ СЎЗЛАРИМ

Ҳеч қандай дабдабаларсиз, тақдимотларсиз, жимгина шундай бориб дафтарга қўл қўйдиму олиб келавердим уюшмага аъзолик гувоҳномасини. Тарғиботчилик бўйича раҳбарим Жасурбекни опа шошманг тарғиботчилар мажлисида сизга гувоҳномани тантанали топширамиз деганларини ҳам кутгим келмади. Чунки бу кунни шундоқ ҳам узоқ кутган эдим. Ҳаммаси каналимга ёзганимдан кейин бошланди. Мени шунча инсон кузатишини билмас эканман. Яқинларим, дўстларим, устозларим, жамоам, кутубхоначилар, ўқитувчилар, тарғиботчилар, ижодкорлар... Қалбимда фахр билан бирга қўрқувга ўхшаш туйғу уйғонди. Худо хохласа тўхтаб қолмайман. Қувончимга шерик бўлганингиз учун раҳмат. Бу биргина мени ютуғим эмас барча менга ишонч билдирган инсонларнинг ҳам ютуғи.
Аввало оилам, яқинларим, қолаверса Улуғбек Яхшиев, Толибжон Омонов, Самижон Маматқулов, Фарход Рўзиев, Амир Худойберди, Сулаймон Хайдар, Салим Ашур, Ботир Эргашев, Нодир Жонузоқ, Носиржон Тошматов, Анвар Юлдашевдек устозларим, қўллаб қувватлаб турувчиларимнинг ҳиссаси кўп. Дўстларимни санаб ўтирмайман уларнинг сон саноғи йўқ. Барчага яна бир марта раҳмат. Муносиб бўлишга харакат қиламан.Орзуларим жуда кўп. Улар энди мақсадга айланади. Ҳаммангизни яхши кўраман.

Шаҳноза Рўзиева
шоира, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси
118 viewsСамижон Маматкулов, 05:15
Ochish/sharhlash
2022-07-07 07:48:26
Каналимиз аъзоси, гуруҳимизнинг фаол обуначиси, ўзининг ажойиб ижоди билан Ҳазил шеърлар каналимизни гуллаб-яшнашида ҳиссасини қўшиб келаётган шоира Шаҳноза Рўзиева ваниҳоят ўз орзусига етди. Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси шоирамизни аъзоликка қабул қилди. Ушбу қувончли хабар барчамизни беҳад хурсанд қилди. Каналимиз ижодкорлари номидан Шаҳноза Рўзиевани аъзолик гувоҳномаси олганлиги билан муборакбод этамиз. Ижодлари ва ютуқлари бардавом бўлсин! Буюк шоирлар қаторида номлари тилга олинса биздан бахтлироқ одам бўлмас дунёда. Бундан буён ҳам ҳамиша ҳамкорлигимиз давом этади деган умиддамиз.

Ҳурмат билан Ҳазил Шеърлар канали маъмурияти.

https://t.me/xazil_sher
109 viewsАбдулазиз Ғофуров, 04:48
Ochish/sharhlash
2022-07-07 06:07:49 Гўзал тонгга етган ким бор армони йўқ,
Aрмони бор кимса борки имкони йўқ,
Ҳурмат билан саломлашиб турганинг бахт,
Керак бўлмай қолишингдан ёмони йўқ.

Ассалому алайкум.
Хайрли тонг каналимиз аъзолари!

Альбатрос (ЖАН)
=====
Агар ёққан бўлса ни босинг ва бошқаларга хам улашинг. Улар хам каналга киришсин:
https://t.me/xazil_sher
152 viewsСамижон Маматкулов, edited  03:07
Ochish/sharhlash
2022-07-05 22:14:21 Машхур ашулани прикол қилмаган фақат мен қолибман.
Қатордан қолмай:
*-*-*-*-*
#Пародия

Ҳали бери сан
Шоир бўлмайсан
Бу ёзишингда сан
Боссга етолмайсан

Юзинга айтсам
Хафа бўласан
Сени ўйлаб
Ёзаётганимни билмайсан

Майли ҳозирча
Кўнглинг ҳам тўқдур
Приколдан бошқа
Ишинг ҳам йўқдур

Группадагилар
Эртага йўқдур
Тирнетинг борида
Вирт дўстларинг кўпдир

Ҳеч сабабсиз
Свет ўчганда
Мени бу шеъримни бир тингла
Ўтирволиб тингла

Админ сени тоғангмас
Ё амакиваччангмас
Доим қараб кўнглинга
Отанг ёки онангмас

Samigo, 05/07/2022
===========
Агар ёққан бўлса ни босинг ва бошқаларга ҳам улашинг. Улар ҳам каналга киришсин:
https://t.me/xazil_sher
200 viewsСамижон Маматкулов, edited  19:14
Ochish/sharhlash
2022-07-05 20:00:01 Радиога қўнғироқ

Радиога тушиб иши,
Телпон қилди бир киши.
Йўқ экан ҳеч табриги,
Фақат бор бир ташвиши.

«Ассалому алайкум,
Бу жой радиоми,узр»
«Қўнғироқ қилмоқда ким?
Сўйлайверинг,баҳузур...»

«Бўлса,саломларингиз,
Табрик каломларингиз.
Эълон қилмоқчидирсиз.
Тўй-бахтли онларингиз»

«Йўллайверинг,бемалол,
Хизмат-беминнат,ҳалол ».
Изларсиз танишингиз,
Бирор эркак,ё аёл?

«Аритдингиз ташвишим,
Пишди узум-кишмишим.
Ҳосилни йиғмоқдаман,
Шу бугун долзарб ишим »

«Ҳосил мўл,бор барака.
Йиғиштирмоқ лек ташвиш.
Шунга,илтимос,ака!
Нобуд бўлмасин кишмиш...

Супачамдадир доим,
Радио ҳамда тарози.
Қилар қиёматқойим,
Радиомнинг овози.

Бўлмасин қушлар пайдо.
Қўйинг сершовқин лапар.
Боғимни «Орият радио»
Қўрсин бўлиб Олапар.

Қўшиқ тугар замонда ,
Яъни аҳён-аҳёнда.
Дикторлар десин кишт-кишт,
Увол бўлмасин кишмиш.

Эвазига мен ўзим ,
Агар ёрдам берсангиз.
Олиб бораман узум ,
Ҳамда бир дунё майиз.

Дерсиз қилиб насиҳат.
«Ака, бу иш бўлмайди.»
Жавоб:«Омон табиат,
Узум-соғ, қуш-ўлмайди»

Қилмай фанда ўзгариш,
Қўйдим карнай,рация.
Радиодан фойдаланиш-
Бу ҳам -- инновация!

Таджибаев Музаффар. 05/07/2022
===========
Агар ёққан бўлса ни босинг ва бошқаларга ҳам улашинг. Улар ҳам каналга киришсин:
https://t.me/xazil_sher
360 viewsАбдулазиз Ғофуров, 17:00
Ochish/sharhlash
2022-07-04 17:35:54 Қайга борсанг битта гап
Бир муаммо ўнг-у чап
Шеър ёзай шунга атаб
Тонировка ҳақида.

Кимдир плёнка сотар
Кимдир ойнага тортар
Кимдир реклом тарқатар
Тонировка ҳақида.

"Ақиллилар" бақирди
Ким инсофга чақирди
Ҳатто Пошшо гапирди
Тонировка ҳақида.

Сиёсатга айланди
Кимдир зўр деб сайланди
Блогерлар сайранди
Тонировка ҳақида.

ЙХХ ҳам бир тийин
Нима бўлади кейин
Актуал мавзу тайин
Тонировка ҳақида.

Ҳазиллар ҳам бўлди зўр
Усталар юришин кўр
Роса кулди ҳатто кўр
Тонировка ҳақида.

Ажралган бу борада
Фақат менман орада
Гапирмадим, қара-да
Тонировка ҳақида.

Samigo, 03/07/2022
=====
Агар ёққан бўлса ни босинг ва бошқаларга хам улашинг. Улар хам каналга киришсин:
https://t.me/xazil_sher
290 viewsАбдулазиз Ғофуров, 14:35
Ochish/sharhlash
2022-06-30 20:34:57 Боғчадаги муҳаббат.

Минишга берар эдим,
Унга велотойимни.
Илиниб турар эдим,
Ширин, ширин чойимни.

Ўйнаб юрар мен билан,
Сира иши йўқ эди.
Айби бир ёш катта ва
Битта тиши йўқ эди.

Уни севгандим чиндан,
Менга кулиб қарарди.
Ундан нима сўрасам,
Қизғонмасдан берарди.

Ёзнинг сўнги кунлари,
Қалбимни тилиб кетди.
Мени ташлаб бевафо,
Мактабга кириб кетди.

Мафтуна Хурибоева.
========
Агар ёққан бўлса ни босинг ва бошқаларга ҳам улашинг. Улар ҳам каналга киришсин:
https://t.me/xazil_sher
527 viewsАбдулазиз Ғофуров, 17:34
Ochish/sharhlash
2022-06-26 09:51:16 ЭҲ, АЁЛЛАР , АЁЛЛАР

Бек йигит кўп вақтлари ,
Аёлини севганди .
Кўзи кўрмай ўзгасин ,
Танҳо уни деганди

Кўп қаршилик бўлса ҳам,
Қуришган эди турмуш.
Бирга енгиб ўтишган,
Бошга тушса не юмуш.

Орадан ўтиб йиллар,
Айтганида сўзини.
Бекнинг боши айланиб,
Унутибди ўзини.

Муҳаббатдан йўқ дарак,
Қариганмиш аёли .
Бор фикрин эгалламиш,
Ўзга "Гул"лар хаёли.

Не қилса ҳам аёлнинг ,
Айби топилар доим.
Қилдан қийиқ топиб бек ,
Қилар қиёмат қойим.

Шундай кунлар бирида ,
Учратди зўр дилдорни ,
Интернетдан топганди ,
Қайрилма қош ул ёрни.

Аёл эмас, нақд "офат" ,
Жон деб жонни олади.
"Акажоооон" деб ҳар сафар ,
Нақд оловга солади.

Бек юраги титроқда ,
Ғазал жойлар сўзига.
Боқиб тўймас парининг,
Ниқоб таққан юзига ...

Фарзандлари ҳам Бекнинг,
Кўринмасдан кўзига.
Кирар бўлди охири,
"Офат"ойнинг сўзига.

Йиғди бор бисотини,
Сўнг аёлин чақирди.
Йўлимни тўсмасин деб ,
Дўқ аралаш бақирди:

- Дунёга бир келганман ,
Шунга кўнгин , дегин хўп.
Мен муҳаббат асири,
Мендакалар жуда кўп.

Шу сабабли кўчимни ,
Йиғиштирдим , кетяпман.
Севги не энди билдим ,
Насиб қилса етяпман.

Жанжал , сурон қилмасдан ,
Тилагин менга оқ йўл.
Мен-ку бахтли бўляпман ,
Руҳсат !
Сен ҳам бахтли бўл!

Аёл сира оҳ урмай ,
Дер :
Кўнгум ҳар талабга,
Кетаверинг, фақат ҳеч ,
Боқмай менинг тарафга.

Шамолларга учирмам,
Дил розим ва сўзим ман.
Фақат билинг бир сирни ,
Ўша...
"Офат" -
ЎЗИМ МАН !

Хулоса шул :
Эркаклар !
Чалғимасин хаёллар
Ўз жуфтини бировга ,
Бериб бўпти аёллар !

Хазонрезги
===========
Агар ёққан бўлса ни босинг ва бошқаларга ҳам улашинг. Улар ҳам каналга киришсин:
https://t.me/xazil_sher
720 viewsАбдулазиз Ғофуров, edited  06:51
Ochish/sharhlash
2022-06-26 08:39:41
Хотиндан эрига аталган шеър

Ҳурматли эркаклар, сизларга ушбу шеър етиб келган бўлса, индамай хотинни айтганини қилиб қўяверинг. Ҳайитни эсон омон ўтказиб олинг деймизда

Шеърни тегишли жойга етказиб қўямиз.
===========
Агар ёққан бўлса ни босинг ва бошқаларга ҳам улашинг. Улар ҳам каналга киришсин:
https://t.me/xazil_sher
1.2K viewsАбдулазиз Ғофуров, edited  05:39
Ochish/sharhlash
2022-06-26 08:30:36
Ориқларга йўқ ҳушим,
ҳамма семиз танишим,
ўғирлатмайман ҳеч шим, дўмбоқлигим давлатим
...

Дўмбоқ танишларга юбориб қўйинг.
=======
Агар ёққан бўлса ни босинг ва бошқаларга ҳам улашинг. Улар ҳам каналга киришсин:
https://t.me/xazil_sher
1.2K viewsАбдулазиз Ғофуров, 05:30
Ochish/sharhlash