Get Mystery Box with random crypto!

Расмий #муносабат Тунда 13-июнь куни соат 01:00ларда Чилонзор | Xaydovchilar | Расмий Канал

Расмий #муносабат

Тунда 13-июнь куни соат 01:00ларда Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида, ҳайдовчи 1997 йилда туғилган M.A. бошқарувида бўлган Малибу-2 русумли автомашинаси, ҳайдовчи 1992 йилда туғилган A.З. бошқарувида бўлган Ласетти русумли автомашинаси ҳамда 1991 йилда туғилган П.Л. бошқарувидаги бўлган ЛАДА русумли автомашиналари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида Малибу-2 автомашина ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган, унинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати

@XAYDOVCHILARUZ - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!